MP3

Narrator 1 Ассалому алакум қадрдонлар. Бугун ҳаворий Павлусга чин дилдан ёрдам берган, Худо хушҳабарини ёйишда фаол иштирок этган Эпафродит исмли имонли киши ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик. У Филлипи шаҳридан бўлиб, чидан ҳам Худони астойдил севадиган, Унга хизмат қилишга ҳаётини бағишлаган инсонлардан бири сифатида Каломда тилга олинган. Ҳаворий Павлус айниқса у ҳақида жуда яхши фикрда бўлган. “Шу билан бирга сизларнинг юборган элчингиз, муҳтожлигимда менга мадад берган биродарим, ҳамкорим ва сафдошим Эпафродитни ёнингизга юборишни лозим кўрдим.” (Фил 2:25) Одатда бирга кўп вақтини ўтказадиган, ҳамфикр ва қадрдон инсонни “биродар” деб аташади. Бундан келиб чиқадики Эпафродит Павлусга ёқин, ҳамфикр ва доимо ёнида бўлган инсонлардаи бири бўлган. Ундан ташқари Павлус уни “ҳамкорим ва сафдошим” деб ҳам атаган.

Narrator 2 Маъносига диққат қиладиган бўлсак “ҳамкор” сўзи биргаликда иш қиладиган, Бир мақсад йўлида ҳаракатланадиган ва ўша ишга тенгма тенг ҳисса қўшадиган кишини англатади. “Сафдош” сўзи ҳам бир сафда бирга юpадиган, олдидаги тўсиқларни бирга енгадиган инсонни англатади. Шу тафсифлардан келиб чиқадиган бўлсак, Эпафродит ҳаворий Павлус билан Исо Масиҳ инсониятни Худо билан яраштириш учун хочда қурбон бўлгани ҳақидаги хушҳабарни одамларга етказиш йўлида ҳамкор, сафдош биродар бўлган. У Павлус билан узоқ вақт бирга ишлаган. Бундай дейишимизга сабаб яна Муқаддас Каломда келтирилган фактлар. “Чунки у ҳаммангизни жуда кўргиси келди, унинг касаллиги тўғрисрдаги миш мишлар сизга етиб борганидан қаттиқ қайғурди. Ҳақиқатдан ҳам у ўлар ҳолда касал эди, лекин Худо унга марҳамат этди.” (Фил 2:26, 27) Бу оятлардан унинг хушҳабарни ёйишда жуда қаттиқ ҳаракат қилганини билиш мумкин.

Narrator 1 Унинг айнан қандай касаллик билан оғригани ҳақида маълумот йўқ, фақат берилагн маълумотдан у анча вақт касалланиб ётганини ва ниҳоят Худонинг инояти билан тирик қолгани ҳақида билиш мумкин. Ўша пайтда телефон, телеграф ва ҳатто почта ташийдиган отлар ҳаракати ҳам бўлмагани учун, бир воқеа бир шаҳардан иккинчисига етиб бориши учун анча вақт кетган. Бу пайтда хабарларни асосан савдогарлар ва бир шаҳардан иккинчисига кетаётган кишилар орқали етиб борарди. Эпафродитнинг унинг касаллиги ҳақидаги етиб борган миш мишлар қайғуга солган бўлса, демак у миш мишлар тўғри бўлмаган. Уни ҳафа қиладиган ёмон хабар етиб борганидан, бироз хафа бўлган бўлса керак. Одатда бир гап бир кишидан учинчи кишига етиб борадиган бўлса, албатта иккинчи киши бу гапга ўз фикрини ҳам қўшган бўлади.

Narrator 2 Айнин шу нарса унинг ҳақида нотўғри миш мишлар етиб борганини тушунтиради. “Раббимиз номидан уни қувноқ чеҳра билан кутиб олинглар” деб ёзади Павлус ўз хатида. Шунга кўра Филлипи шаҳридаги имонлилар уни бирорта нопок ёки юқумли касаллик билан касалланган, деб ўйлашган бўлса керак. “Бу каби одамларнинг ҳурматини бажо келтиринглар. Чунки сизлар менга тўлиқ бажо келтиролмаган муқаддас хизматни у бутлаб олай деб, Масиҳ йўлида ўз жонини ҳам аямаган, ўлишига сал қолган эди. ” (Фил 2:29) Келтирилган оятларга кўра, Павлус Филлипи шаҳрида бўлганида у ерлик имонлилар ҳаворийга яхши ёрдам беролмаган кўринади. Ёки имонлилар яхши ёрдам кўрсатишга астойдил ҳаракат қилишмаган, ё бўлмаса буни исташмаган. Бундан хижолат чеккaн Эпафродит эса Павлус билан бирга кетиб, унга астойдил ёрдам берган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top