3:31

Илёс пайғамбарнинг қўрқуви

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд Руҳи билан бошқариладиган ва Унинг иродасини биладиган инсонлар Худо фарзандлари дейилади. Аммо Худо фарзандлари охир замон келгунча бу дунёда Шайтонга қарши курашиб яшаши керак. Шайтон Худо фарзандаларини ҳар томондан қуршаб васвасага солиб, унинг нозик томонидан ҳужум қилади. Унинг асосий стратегияси инсонни қўрқитиб қўлга олиш. Қадимда ҳам у Худо пайғамбарларини қўрқитишга бир неча марта ҳаракат қилган. Бугун ҳудди сиз билан биздек оддий инсон бўлган, ўз ҳаёти учун қўрққан пайғамбар Илёс ҳақида гаплашишни маъқул кўрдик. Унинг ҳаётида бўлган воқеа ва Унга Худонинг жавоби орқали сиз ҳам ҳаётингизда ҳал қилолмаётган муаммога жавоб топсангиз ажаб эмас. Шундай бўлса бизни диққат билан тингланг.

Narrator 2 Исроил шохи Ахаб ўз ҳукмронлиги даврида халқни бутпарастликка бошлади. У хотини Жезрелнинг гапи билан Худонинг кўпгина пайғамбарларини қатл қилдирди. Илёс эса қочиб қутулди. Жезрел унинг ортидан одам қўйиб, унга шундай деди: “Сенинг ҳаётинг ҳам бошқа пайғамбарларникидай якун топади”. Илёс эса бу хабарни эшитиб, саҳрога қочди. У Худога хизмат қилиш ва шу билан бирга ҳаётини сақлаб қолиш учун Ахаб ва Жезрелдан кўп марта қочган. Охирги марта қочганида, Яҳудонинг Беършеба деган жойига келиб, хизматкорини ўша ерда қолдириб, ўзи саҳрога йўл олди. У жуда ҳам тушкунликка тушган, ҳадеб шох ва маликанинг сиқуви ва таъқибидан чарчаган эди. У бир дарахтнинг тагига келиб ўтирди ва Худога “жонимни ол” деб ибодат қилди. Пайғамбар Худонинг хизматкори. Худованд ўз хизматкорига ҳар қандай қийинчилик учун керакли куч беради. Бироқ ҳамма пайғамбарлар ҳам сиз билан бизга ўхшаган инсон.

Narrator 1 У Худонинг сўзларини, ниятлари ва огоҳлантиришини халққа еказиш давомида, нафақат Исроил халқининг балки, ўз даврининг шоҳи Аҳабнинг тазйиқидан ҳам чарчаган эди. Жуда кўп марталаб ҳаёти учун қочган энди, бу сафар эса чиндан ҳам чарчаган ва ҳаддан ташқари тушкунликка тушган эди. Ҳаёт ташвишлари ва муаммолардан чиқиб кета олмаётган, чиндан толиққан инсон пайғамбар Илёснинг ҳолатини тушунган инсон, у нима учун шунчалик тушкунликка тушиб, ҳатто ўлишга ҳам тайёр бўлганини тушунади. У шундай ибодат қилди: “Мен етарлича қийналдим. Менинг ҳаётимни ол, мен ота боболаримдан аълороқ эмасман”. У Худонинг олдида юраги қандай бўлса, шундайлигича турди. У Худога айнан нимани истаётгани очиқ айтди. Худо унинг ҳолатини жуда яхши тушунди. Унинг қанчалик чарчаганини хисобга олиб, унга ҳамдардлик билдирди. Кейин эса у дарахтнинг тагига ётиб ухлаб қолди. Инсон тушкунликка тушганида ухлашга мойил бўлади.

Narrator 2 У ухлаётганида, фаришта пайдо бўлиб, уни уйғотди. “Тур ва тамадди қилиб ол”. Илёс уйғониб атрофга қаради. Олдида эса чўғда пишган нон ва бир кўза сув турарди. У еб ичди ва яна ётиб ухлади. Худонинг фариштаси яна иккинчи марта келиб, уни уйғотди. “Уйғон ва еб ичиб ол, чунки олдинда сени машаққатли саёҳат кутяпди.” У уйғониб еб ичиб олди ва қувватга кирди. Каломда шундай ёзилган. Нега ундай бўлди? Имонли ҳаётда қийналади, Худованд эса уни яхши тушунади. У Илёсга тасалли берди. Уни жисмонан мустаҳкам қилди. Унга ухлаб дам олиши ва еб ичиб олиши учун имкон берди. Худованднинг у қилиши мумкин бўлган охирги иши қолганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top