Narrator 1 Йўэл пайғамбар ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот сақланиб қолмаган. “Йўэл” китоби милоддан аввалги V-IV асрларда — Исроил юрти Форс шоҳлигининг мустамлакаси бўлган даврда ёзилган, деб қаралади. Йўэл пайғамбар бу китобида Исроил юртига бостириб келган гала–гала чигирткаларни ва Фаластин юртида ҳукм сурган даҳшатли қурғоқчиликни тасвирлайди. Пайғамбар чигирткалар тимсоли орқали келажакда Исроил юртига ҳужум қиладиган ғанимларга ишора қилади. Худо китоб саҳифаларидан ўз халқига мурожаат қилиб, уларни ёвуз йўллардан қайтармоқчи бўлади. У Ўз халқига, агар гуноҳларингиздан тавба қилсангиз, сизларга қут–барака бераман, сизлар Мен ваъда қилган фаровон ҳаётга эришасизлар, дейди. Пайғамбар айтганидай, чигирткалар галаси бутун юртни хароб қилади.
Narrator 2 Бу кулфатлар — “Эгамизнинг куни”да халқларнинг бошига тушадиган даҳшатли офатларнинг шунчаки бир шарпаси эди, холос. Зеро, ўша куни Худо Исроил халқига зулм ўтказган барча халқларни ҳукм қилиб, айбдорларни жазолайди: “Минг–минглаб оломон Тўпланган Ҳукм водийсида! Зотан, яқинлашгандир Эгамизнинг куни Ҳукм водийсига. Қуёш ҳам, ой ҳам қорайган,
Юлдузлар нури сўнган. Эгам Сиондан туриб ҳайқирар, Қуддусдан гулдурос овози янграр, Еру осмон ларзага келар. Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар, У Исроил халқининг қўрғони бўлар.” (3:14-16)
Narrator 1 Халқ нобуд бўлган донга куйинади
Патувал ўғли Йўэлга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:
Эй, оқсоқоллар, буни эшитинг!
Яҳудо одамлари, сиз қулоқ тутинг!
Юз берганми ҳеч бундай фалокат
Сизнинг ёки ота–боболарингиз замонида?!
Бу ҳақда фарзандларингизга айтинг сиз,
Болаларига сўзлаб берсин фарзандларингиз,
Кейинги авлодга етказсин набираларингиз.
Қирғин келтирувчи чигирткадан қолганини
Еб битирди кемирувчи чигиртка галаси.
Кемирувчи чигиртка галасидан қолганини
Еб битирди сакрайдиган чигиртка галаси.
Narrator 2 Сакрайдиган чигирткадан қолганини
Еб битирди қиртишловчи чигиртка галаси.
Уйғонинглар, эй, майхўрлар, йиғланглар!
Эй, шаробхўрлар, фарёд қилинглар!
Шароб оғзингиздан тортиб олинди, ахир.
Бостириб келди юртимизга лашкарлар,
Сон–саноқсиз кучли баҳодирлар.
Арслон тишига ўхшар тишлари,
Гўё урғочи арслонники қозиқ тишлари.
Узумзорларимизни улар пайҳон қилишди,
Анжир дарахтларимизни синдиришди,