3:25

Осонинг хатоси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон ҳаёти учуннималар ёки кимлар азиз? Инсон ишонган яқин кишисига суянади. Одамзоддаги кимгадир суяниш истаги қайдан келган? Бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Муқаддас Каломнинг Ибтидо китобида шундай ёзилган: “Ўша пайтда Худованди Карим ернинг тупроғидан одамни ясаб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлади. Шу йўсинда одам тирик жон бўлди.” (Ибт 2:7) … Шундай қилиб Худо одамни Ўз суратида, илоҳий суратда яратди. Худо давом этиб: “Мана, Мен сизларга бутун ер юзидаги уруғ берадиган ўт-ўланнинг ва уруғли мева берадиган дарахтнинг ҳаммасини бердим: сизларга овқат учун ярайди. Шунингдек, тирик жони бўлган бутун ёввойи хайвонларга: кўк юзида учиб юрувчи барча паррандаларга ва ер юзида ҳаракат қилувчи барча маҳлуқларга ҳам емиш учун кўк ўтнинг ҳар турли навини бердим”- деди ( Ибт 1:27-29)

Narrator 2 Бундан кейин нима бўлганини биласиз. Одамзот Худога қарши гуноҳ қилиб, Худованд билан муносабат қилишдан маҳрум бўлди. Инсон аслида Худованд билан мулоқўт қилиш, Унга суяниш ва муносабатдан завқланиш учун яратилганди. Аммо дунёга гуноҳ кириб келгач, бу муносабат бузилди. Бироқ одамзоддаги кимгадир таяниб иш кўриш ёки суяниш инстинкти қолди. Шунинг учун ҳам инсонлар Худовандга эмас бир бирларига суянадиган бўлиб қолганлар. Аслида, одамнинг бир-бирига суяниши ёмон одат эмас, аммо ҳар нарсада ҳам фақат одамга ишониб иш кўриш ва фақат инсоннинг ёрдамига таяниш Худо фарзандлари учун ножоиздир. Худовандни билган инсон одамга эмас, Худовандга суяниш кераклигини билиб олади. Бироқ бу нарсани у доимо ёдида сақлаши керак, акс ҳолда душманимиз шайтон бизни осонгина йўлдан чалғитади.

Narrator 1 Аввалги суҳбатимизда Яхудо шоҳи Осонинг Худога таяниб иш кўргани ва бунинг натижасида Худованд унинг шохлигини тинчлик ва осойишталикда сақлагани ҳақида билиб олган эдик. Аммо бугун худди ўша шоҳ Осонинг хатосидан сизларни бохабар қилишни лозим топдик. Ҳукмронлигининг дастлабки ўн йилида Осо Худованд иродасини излади. Шу давр унинг учун марҳаматли бўлди. Афсуски ҳукмронлигининг кейинги йилларида Худовандга эмас, ўзининг куч қудратига ва атрофидаги шоҳликларга суяниб қолди. Бу унинг энг катта хатоси бўлди. Унинг бу хатосидан биз ҳам сабоқ оламиз. Осо Яхудода ҳукмронлигининг ўттиз олтинчи йилида, Исроил шоҳи Бааша Яхудо билан ўзининг чегарасидаги шахар Рама атрофига девор ўрнатди. У Яхудодан ҳеч ким у томонга ўтмаслиги учун шундай қилди.

Narrator 2 Осо эса Дамашқда ҳукмронлик қилаётган Ором шоҳига Эгамиз уйидаги тилла ва кумушлардан ҳамда ўз хазинасидаги бойликлардан юбориб, Исроил шоҳи билан бўлган битимни бузиб у билан битим тузиш учун чопар юборди. Ором шохи рози бўлди ва Исроилга қаши бўлиб қолди. Дамашқ ва Яхудо шоҳи Осо бирлашиб Исроилга қарши ҳужум қилишди. Ўшанда пайғамбар Ханани келиб Осога шундай деди: “Сен Худовандга эмас Ором шоҳига суянганинг учун Ором лашкари сенинг қўлингдан чиқиб кетди. … Бироқ сен Худовандга суянганингда У лашкарни сенинг қўлингга берди. Зеро Худованднинг кўзлари юраги бутунлай Худовандга боғланганларга куч бериш учун қидиради.” Бу сўзлардан Осонинг жахли чиқди. Албатта-да, ким хам хатосини кўрсатганлардан миннатдор бўларди. Бироқ, биз уларнинг хатосидан ўрганиб фақат Худовандга суянишни ўргансак энг доно кишилар бўламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top