Narrator 1 Ассалому алайкум. Суҳбатимизни бошлашдан олдин Каломдаги бир оятни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. “Ҳаворийлар Раббимиз Исога: Имонимизга имон қўш, дедилар. Раббимиз жавоб берди: Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига “Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от” десангиз, дарахт сизга бўйсунади.” Атрофимизда жуда кўп имонлилар мана шундай зиғирдай имонга эга бўлишни орзу қилишади ва ибодат қилишади. Бироқ Муқаддас Каломда исми зикр этилмаган, аммо биз имонлилар учун яхши ўрнак бўла оладиган бир аёл ҳақида ёзилган. Исо Масиҳ даврида Раббимиз жуда кўп ҳасталарга ва жинга чалинганларга ёрдам берган. Бироқ бу аёл ўзига керак бўлган шифони жуда бошқача тарзда олган. Бунинг қандай бўлганини суҳбатимиз давомида билиб оласиз.
Narrator 2 Келинг, бу ҳолатни яхшироқ тушуниш учун Каломдан айнан ўша жойини келтириб ўтаман: “У ерда ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У кўп табиблардан кўп қийналиб, бутун мол мулкини сарф этгани билан ҳеч фойда кўрмаган, аксинча, аҳволи янада оғирлашиб кетган эди. Аёл Исо ҳақида эшитдию, халойиқ ўртасида орқа томондан Унга яқинлашиб, кийимига қўл тегизди. У ўзича: “Агар кийимига бир тегиб олсам бас, соғайиб кетаман”, деб ўйлаган эди. У шундай қилиши биланоқ, қон кетиши тўхтади. Аёл касалликдан фориғ бўлганини ўз танасида ҳис этди. Исо эса шу онда Ўзидан бир куч чиққанини пайқади.” (Марк 5:25,30) Бу парчани шунчаки ўқиб чиқиш ёки шунчаки эшитиш мумин эмас. Бу аёлнинг ишончи шунчалик кучли ва шунчалик мустаҳкам эдики, у “кийимига бир тегиб олсам бас, соғайиб кетаман” деб ўйлади. Агар Исо Масиҳ давридаги бошқа ҳасталарнинг шифо топганига қарайдиган бўлсак, уларнинг кўпчилиги шифо топиш учун Унинг олдига келишган.
Narrator 1 Кўр Бартимусни эсласангиз, у Исо Масиҳнинг ортидан то шифо топмагунча чақириб эргашган эди. Ва охирида ишончи туфайли шифо топди. Исо Масиҳ кўпларни шифолар экан улардан: “Нима қилишими истайсан?” деб сўрарди ва уларнинг илтимосини эшитгач, “Ишончингга яраша бўлсин” деб жавоб берарди. Ўзи Худонинг қудратини кўрсатиш учун унга учраган шол, кўр, ҳаста ёки жинга чалинганларни шифоларди. Бу аёлда ундай бўлмади. Унинг қилган ҳаракатларидан тортинчоқлигини, лекин жуда ҳам кучли имон эгаси эканини билиш мумкин. У аёлнинг тортинчоқлиги балки касаллигидандир, балки табиати аслида шундайдир, буниси бизга қоронғу. Муҳими, унинг ишончи. Исо унинг олдига келмади, у Исонинг ортидан бақириб, шифо топиш учун эргашмади. У ўзининг имони туфайли, шифо топди.
Narrator 2 Аниқроғи у бунга эришди. Мен ҳам худди уникидай имонга эга бўлишни истардим. Бундай имон билан имонли жуда кўп ишларни қила олади. Унинг воқеаси бир нечта оятлардан иборат, бироқ сабоқ олишимиз учун жуда ҳам муҳим. Оятлардан маълум бўлишича, у жуда кўп қийналган, бироқ ҳеч нарса унга ёрдам бермаган. Ҳаётида бирор нарсадан қийналган одам, у аёлнинг ҳолатини яхши тушунади. Мен уни яхши тушунаман. У Исо Масиҳ ҳақида эшитган заҳоти У касаллигига фақат Масиҳ шифо бера олишини англади. Бунга 100 фоиз ишонди. Уни топиш учун борди. Аммо одамлар кўплиги туфайли, Унга яқинлаша олмади. Шунчаки, кийимига тегиб олсам ҳам, тузалиб кетаман, деган ишонч унга шифо берди. Унинг шу ҳаракати биз учун катта сабоқ бўлди.