Narrator 1 Ассалому алайкум. Сулаймон пайғамбардан кейин, Исроил халқи иккига ажралиб кетган эди. Бири Яҳудо иккинчи шоҳлик Исроил деб аталган. Яҳудо шоҳи Ёхушафат жуда ҳам бой ва қудратли эди. У Исроил шохи билан қуда андачилик ришталари орқали боғланган эди. Каломда ёзилмаган, бироқ Ёхушафат Исроил шохи Ахабга қизини берган бўлса керак, деган фикрдамиз. Балки ундай эмасдир. Нима бўлганда ҳам Ёхушафат Ахабникига меҳмонга келди. Ахаб эса унга Гиладдаги Рамотга қарши уруш қилишни таклиф қилди. Ёхушафат: “Мени ўзингдек бил, менинг ҳалқимни эса ўзингнинг халқинг, деб ҳисоблайвер. Лекин ундан олдин Худонинг истагини билсак яхши бўларди.” Ёхушафат ўзи билан бирга пайғамбарларни ҳам олиб келган эди. Шох уларга таклифни айтди. “Биз Рамотга қарши урушга борайликми ёки бу фикримиздан қайтайликми?”
Narrator 2 Пайғамбарлар бир овоздан “Боринг, Худованд у ерни сизнинг қўлингизга беради. Лекин Ёхушафат яна сўради: “Биз ишонишимиз мумкин бўлган яна бир пайғамбар борми? Ахаб: Яна бир пайғамбар бор, лекин у ҳеч қачон мен ҳақимда яхши башорат қилмаган. Мен уни ёмон кўраман, у Илмаҳнинг ўғли Микаё”, деди. Ёхушафат одамларига ўша пайғамбарни келтиришларини буюрди. Самариянинг кириш дарвозаси олдида Яхудо шохи Ёхушафат билан Исроил шохи Ахаб ўз тахтларида шохона кийимларини кийиб ўтиришарди. Улар пайғамбарларнинг сўзларини тинглаб ўтиришарди. Пайғамбарлардан бири темирдан шох ясаб уларга шундай деди: “Худованд шундай демоқда: “Мана шу шох билан душманларни янчиб ташлайсан”. Бошқа пайғамбарлар ҳам худди шундай башорат қилишаётган эди.
Narrator 1 Микаё пайғамбарни олиб келишга кетган одам пайғамбарга: “Ҳамма пайғамбарлар шохларга қарши гап айтишаётгани йўқ, сен ҳам уларга ёқадиган бирор гап айт” деди. Микаё: “Худованд шохид, мен фақат Эгамиз айтганларинигина айтаман.” Улар етиб келганидан кейин, шох ундан сўради: “Биз Гиладга уруш қилайликми ёки бу фикрдан қайтайликми?” “Бор ва ғалаба қозон”, деди Микаё ҳам. Шох ундан фақат ҳақиқатни айтишини буюрди. Микаё деди: “Мен Исроил халқининг худди чўпонсиз қўйлардек тепаликларда тарқалиб қочаётганини кўрдим. Кейин эса Худованднинг Ўз тахтида улуғворлик билан ўтирганини кўрдим. У шундай деди: “Мен шох Ахабни тузоққа тушириш учун ҳамма пайғамбарларнинг оғзига ёлғон башорат бераман”. Айнан шунинг учун ҳам бошқа ҳамма пайғамбарлар иккала шохга ҳам ғалабани башорат қилишаётган эди.
Narrator 2 Ахаб хизматкорларига Микаёни жангдан қайтиб келгунича қамоқда сақлашга буйруқ берди. У ҳар сафар Микаё у ҳақида нохуш башоратлар қилгани учун ҳам уни ўзидан узоқлаштириб ташлаган эди. Микаё эса унга: “У ўша ерда турганларга қараб деди: “Сўзларимни яхшилаб тингланг ва эслаб қолинг, агар чиндан ҳам шох Ахаб жангдан қайтиб келса, Худованд менга гапирмаган бўлади.” Унинг бу гапларини ҳамма эшитди. Сизнингча, Ахаб нега Микаё пайғамбарни ёқтирмаган? Биласизки, ҳамма айниқса подшоҳлар атрофида фақат уни хурсанд қиладиган гаплар айтадиганларни ёқтиради. Ахаб эса Худованд амрларига кўра яшайдиган шох эмасди. Унинг тақдири нима бўлди? У Микаё башорат қилганидай, жангда ҳалок бўлди. Атрофда ҳамма сизга қарши турган бўлса ҳам, фақат хақиқатни айтиш учун жуда катта дадиллик керак бўлади. Чиндан Худога итоаткор имонли, фақат Худованд ундан истаган ишни қилади.