3:14

Сиз энг кучли инсонсиз, бегим!

MP3

Narrator 1 Хонадон бекаси умр йўлдошининг хизмат пиллапояси ва мавқеи борасида қандай муҳим ўринда турмоғи лозим? Умуман бу жабҳада ўрним бор деб ўйлаганмисиз ҳеч? Қайси амалий ҳаракатларингиз учун молия илҳом париси «лавозими»ни қўлга киритган бўлардингиз? Гарчи бу саволлар сизни қийнамаган бўлсада, ҳар бир аёл турмуш ўртоғининг омад ёки омадсизликка эришишида кўпинча инстинктив — Ҳайри ихтиёрий равишда нималарнидир айтади ва бажаради.1. Муҳитни ўзимиз яратамиз Агар аёл киши турмуш ўртоғига ишонмаса, майли, жимгина юрсин, майли, бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмасин, барибир оила бошлиғида ҳам ўзига ишончсизлик пайдо бўлиб, яширинча бу ҳолат учун рафиқасидан ғазабланади. Шу сабабли… Ишонч пойдевори — асосини тиклаймиз. Агар унинг садоқатига шубҳа қилсангиз, бунинг учун Худога ибодат қилинг. Ундан турмуш ўртоғингизни ҳимоя қилишини ва тўғри йўлни топа олишига ёрдам сўранг.

Narrator 2 Яна бир оддий усули бор. Бунинг учун кичкинагина, аммо самарали машғулотга мурожаат этамиз. Бир варақ қоғоз ва қалам олиб, «Нима учун менинг турмуш ўртоғим ҳаммадан зўр?» саволига ўнта жавоб ёзиб чиқинг. Ҳа, айтганча, умр йўлдошингизга унинг яхши сифатларини айтиб, ширин сўзлар билан қанчалик сийлаб турсангиз, унинг ҳаётида ҳар доим ягона ва энг ҳурматли шахс бўлиб қолишингиз эҳтимоли шунчалик ортади. Ўз қадр-қимматини намоён этишнинг бошқа усулларини оиладан ташқаридаги инсонлардан қидиришни тўхтатади. Ўзининг ички иккиланиш ва гумонларидан чалғийди, бу эса келгусидаги ўсишларида энг катта рағбатлантиришдир. Яна ҳам яхшиси доимо унинг учун ибодат қилишни унутманг. Ибодат орқали Худованд ажойиб ишларни қилади. Буни ўзингизга одат қилиб олинг.

Narrator 1 Қулай пайти келганда умр йўлдошингизга «Сиз энг кучли инсонсиз, нимагаки киришсангиз, албатта, амалга ошади, мен сизга ишонаман ва сиз учун доим дуо қиламан», каби гапларни тез-тез айтиб туринг. Шундай аёллар ҳам борки, турмуш ўртоқларига кўмаклашиш мақсадида барча муаммоларни ўзлари ечишга ҳаракат қилишади, ҳатто эркаклар ишини ҳам бажариб кетаверишади. Бироқ сиз Худованд эркакни нима учун яратганини унутманг. Эрингиз ўзи учун белгиланган ишни қилишига йўл қўйиб беринг. Сиз маълум бир ишни яхшироқ бажариш йўлини билсангиз ҳам, қарор қабул қилишни турмуш ўртоғингизнинг ўзига қўйиб беринг. Маслаҳатларингизни мулоҳаза тарзида ва албатта, «балки» сўзини қўллаган ҳолда баён этинг. Бу ўринда асосийси асабийлашмаслик, ўзингизни осуда тутиб, оилангиз бошлиғига ишонч билдиришни ўрганишингиз керак.

Narrator 2 Ўзининг севимли ва ягоналигини билиш, ҳис этиш бекларга куч бағишлайди. Машҳур шахслардан бири ўз интервьюсида «Оқила аёл нима қилиши керак?» саволига — «Меҳр-муҳаббат сўзлари ва изҳорлари битилган юракча шаклидаги қоғоз парчаларини уйнинг турли бурчакларига осиб чиқиши лозим» деб жавоб берган эди. Ундан ташқари эрингизнинг ота-онаси билан муносабатингизни яхшиланг. Уларга чин дилдан яхшилик қилинг. Катталардан сизни дуо қилишларини, оқ фотиҳа беришларини сўранг. Аммо энг муҳими Худованддан наслдан наслга ўтиб келаётган етишмовчиликни олиб ташлашини ва оилангизга барака ва марҳамат беришини сўранг. Ҳар томонлама мукаммал бека бўла олмайсиз, аммо оилапарвар бека бўлиб бегингизга Худо истаганидек ёрдамчи бўла олишингиз аниқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top