MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Сизлар билан ҳар сафар суҳбатлашар эканмиз, Худо йўлидаги қадамларингизни мустаҳкамлаш учун атрофингиздаги биродарлар ҳаётида содир бўлаётган гувохликларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.Умид қиламизки улар сизга Худованднинг қанчалик қудратли ва ғамхўр эканини эслатади. Бу биродаримиз хушхабар айтишдаги қўрқувини қандай енггани ҳақида шундай гувохлик беради.

Мен хушхабар айтишнинг қанчалик муҳим эканини билганимдан кейин бу йўлдаги қўрқувимдан ҳалос бўлишга анча қийналдим. Гарчи атрофимдагиларга Худованд ҳақида айтишни жуда истасамда, уни рисоладагидек айта олмаслик ва рад жавобини олишдан қўрқардим. Бироқ Худованд менга бир куни менга қўрқувни енгишим учун бир иш қилди.

Narrator 2 Мен ўз шахримдан бошқа шахарга иш билан кетаётган эдим. Автобусга чипта олиш учун борсам, у ерда бир чет эллик қиз турган экан. Худо юрагимга шу қизга хушхабар айтиш истагини солди, аммо мен пайсалга солдим.

Бир оздан кейин мен автобусга чиқдим. Автобус жўнаш арафасида бўлса ҳам 10 дан ортиқ киши йўқ эди.

Шу пайтда ҳалиги чет эллик қиз чиқиб қолди. Худди атай қилгандек, менинг олдимга келиб ўтирди. Худованд яна хушхабар айтиш кераклигини эслатди. Мен секингина гап бошладим, афсуски у тилимизни яхши билмас экан. Энди ўрганаётганини айтди. Яхшиямки, ёнимда инглиз тилида ёзилган хушхабар вароқчаси бор экан, уни бердим.

Narrator 1 Қиз диққат билан мен кўрсатган жойларни ўқиди. Унинг кўзларидан ҳар бир сўзни чин дилдан ўқиётгани маълум эди. Охирида унга чала ярим унинг тилида ярмини ишоралар билан: Масиҳни нажоткорим, деб қабул қиласанми? деб сўрадим. У “Ҳа” деб жавоб берди.

Ўша пайтнинг ўзида у билан қутқарилиш ибодатини қилдик. У нажот топди. Мен эса бир жонни қутқариб қолганимдан, яна ўзимдаги қўрқувни енгга олганимдан хурсанд эдим.

Ўша кундан кейин у қизни кўрганим йўқ, лекин у энди нажот топганини биламан. Мен эса Худонинг бошқарувида хушхабар айтишни ўрганиб олдим. Биринчи марта Худованд берган имконият билан тажрибага эга бўлдим. Хушхабар айтиш қўрқувидан халос бўлдим. Баъзида қўрқув бизни асир қилиб олади ва эркин ҳаракатланишга қўймайди.

Narrator 2 Бу қўрқув ҳудди кишандек бизни ушлаб туради. Фақатгина Худонинг ёрдами билангина ундан ҳалос бўлиш мумкин. Бир нарса аниқки, бунинг учун ибодат қилиб Худонинг ёрдами ва бошқарувини кутиш керак. Фақат Угина энг тўғри вақтни билади. Унга бутунлай суянишингиз ва итоатда бўлишингиз қўрқувни енгишнинг энг яхши йўли. Бизнинг суҳбатларимизни тинглаб борсангиз, замонангиз қаҳрамонлари ҳаётида бўлаётган турли ғаройиб гувоҳликлардан баҳраманд бўласиз.

Азиз тингловчи, инсон билан Худованд ўртасидаги тўсиқлар, муаммолар ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизларга энг сара ва энг ишончли маълумот ва маслаҳатларни тақдим қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top