Narrator 1 Ассалому алайкум қардрли ота-оналар. «Ёлғон гапириш яхши эмас. Алдайман деб ўйлама» — шундай гаплар билан фарзандимизни болаликдан ёлғон ишлатмасликка ўргатамиз. У эса бизга қараб гапимизга гох ишонади гохо эса йўқ. Нима учун. Чунки инсон хаётини ёлғонсиз тасаввур қилишнинг сира иложи йўқ. Шунингдек ёлғон инсон хатти харакатининг бир бўлаги хисобланади. Болалар кўп нарсаларга ақли етмаслиги туфайли билиб билмага холда алдашса биз катталар улардан фарқли равишда хамм ёлғонни одатимизга кўра қўллаймиз. Соддароқ қилиб айтганда кимнидир алдаш хар кунги одат тусига айланган. Оддий хаётий мисол – ишга кеч қолганда йўллар тирбандлиги эрта тонгдан мехмонлар келиб қолгани кутилмаган мураккаб взиятга тушиб қолганимизни гапирамиз. Ёки ундан хам оддийроқ холат «Қалайсиз» деган саволга хаммамиз ишларимиз жойидалиги тўғрисида гапирамиз аслида эса муаммолардан қаерга қочишни билмайдиган ваиятда бўламиз.
Narrator 2 Хўш одамлар нега ёлғон гапиришади. Психологларнинг таъкидлашича бунинг сабаблари кўп. Бироқ кўпчилик кишилар ёлғон ёрдамида бироз бўлса-да хаётларини гўзалроқ кўрсатишни исташар экан. Масалн баъзилар синфдошлр билан учрашувда қандай қилиб бўлса хам уларнинг эътиборини тортиш ва ўзига берилган бахони ошириш учун қачонлардир ўзлари орзу қилгандек хат кечиришаётгани тўғрисида турли хил воқеаларни ўйлаб топишади. Бундай ёлғон эса депрессия ишончсизлик хаётга бўлган ишонч ва умиднинг сўнишига бахт ва омаддан норозиликка олиб келади. Нега шундай деган савол туғилиши табиий. Чунки бу ёлғонларнинг хаммаси рост бўлишини исташади одамлар. Болаларнинг илк ёлғони эса кўпинча беғараз хаёлотнинг таъсири бўлади. Болалар эртакларга мўъжизага ишонишади ва ёвуз қахрамонлардан қўрқиб ижобий ишлари билан қахрамонликлар кўрсатишни исташади. Ёш ўтган сайин эртакларга бўлган ишонч сўнса хам аксарият холларда улар билан боғлиқ хаёлот дунёси сақланиб қолади.
Narrator 1 Болалардаги ёлғон билан курашиш учун психологлар энг аввало сабрли бўлишни уларни жазоламасликни уришмасликни маслахат беришади. Ундан хам яхшиси фарзандингизни алдаётганини сезиб қолсангиз хатти-харакат норозилик ёки хайрат билан унинг ёлғонини пайқаганингизни билдиринг. Шунда ёлғонини сезиб қолганингиз учун кейинги сафар алдагандан кўра ростини айтишни маъқул кўради. Шунингдек ўзингиз хам хар гал бирон нарсани ваъда бердингизми албатта сўзингизни устидан чиқинг. Акс холда ўзингиз дилбандингизга ёлғон гапиришни ўргатаёган бўласиз. Мабодо бирон жойга олиб боришни ёки бирон нарса олиб беришни айтган бўлсангиз-у қайсидир сабабларга кжўра сўзингизни устидан чиқолмаган бўлсангиз албатта фарзандингиздан кечирим сўранг ва ўша айтилган ишни қачон амалга оширишингиз тўғрисида фарзандингизни хабардор қилинг.
Narrator 2 Агар ваъдангизни устидан чиқмаганингизда фазандингизда узр сўраш керак эмас деб хисобласангиз қаттиқ янглишасиз. Унутманг ишонч – жуда нозик туйғу. Ишноч сўнса уни қайта тиклаш жуда мураккаб. Бир марта болангизни алдадингизми унинг ишончини тиклаш учун жуда кўп куч сарфлашингизга тўғри келади. Сўзим якунида айтмоқчиманки болалар ёлғони айнан катталардан яъни сизу биздан ўрганишади. Уларга ёлғон гапиришни ўзимиз ўргатиб алдаганида танбех бериш ва жазолашингиз инсофдан эмас.