3:19

Бугунги Масиҳийлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар ҳаётингизга ва атрофга назар ташласангиз, бугунги кун масиҳийлари илк жамоатдаги Филип каби хатолар қилиб туради. Филип қандай хато қилган эди, дейсизми? Унда эшитинг. Филип Исонинг олдига келиб, “Халойиққа рухсат бергин, қишлоқларга бориб ўзларига овқат сотиб олсинлар (Матто 14:15б)” деганида, Исо унга жавобан, “Улар кетишлари керак эмас, сизлар уларга овқат беринглар” деди. Филип унга “Буларнинг ҳар қайсисига оз-оздан берсак ҳам, икки юз кумушлик нон етмайди-ку!” деб жавоб берди Филип. Филип ўзининг инсонлик манбасига ишониб шундай деди. Филип, Раббимиз Исо Масиҳнинг қаршисида туриб, қилган кўпгина мўжизаларини кўрганига қарамасдан, Масиҳга умуман ишонмаган. Унинг ишончи оддий ҳаётнинг манбаларига асосланган эди. Агарда, Филип атеист бўлганида ҳам, у ҳудди шундай жавоб қайтарган бўлар эди.

Narrator 2 Бошқа сўз билан айтадиган бўлсак, ушбу вазиятда, имонли киши билан

имонсиз кишининг деярли фарқи йўқ. Буни биз тез-тез ва осонлик билан қилиб турамиз. Худо бизга бирон бир ишни қилиш кераклигини айтса, биз ўша заҳотиёқ, “Мен семинарда ўқишим керак, тажриба ортиришим керак, маълум бир ўқув курсларини битиришим керак. Мен ўқув курсларини битирганманми? Буни уддалай оламанми?” деб айтишни бошлаймиз. Бу билан бирон ишларни режалаштириш керак эмас, демоқчи эмасман, чунки Худонинг Ўзи бизни баъзи ишларни қилишимизга баъзиларини эса қилмасликка чорлайди. Мақсад эса, бирон ишни қилиш учун қарор чиқарганда кимга ишониб қиласиз? Ўзингизгами ё ичингиздаги Худогами? Эски Аҳд билан Янги Аҳднинг фарқи ҳам мана шунда. Эски Аҳд бу шаҳсан мендан келадиган ишлар, уларнинг ҳаммаси менинг ўзимга боғлиқ. Бундай қилмасам ҳеч нарса амалга ошмайди.

Narrator 1 Бошқа томондан эса, қалбингиздаги бор нарса Худога боғлиқ бўлиши мумкин. У сизни чақирган ва Ўзининг ҳизматкори бўлишингизни тайинлаган. Бу эса Янги Аҳд. Янги Аҳд — Павлус 2 Коринфликларга мактубининг 2:14-17 оятларида айтиб ўтган ҳаётни ифода этади. Эски Аҳд эса Павлуснинг Галатияликларга мактубдаги “тана ишларини” ифода этади. Эски Аҳд — амалдаги танадир. Бу билан Эски Аҳд аниқ ва осонлик билан кўзга кўринадиган ишларни келтириб чиқаради, яъни “фаҳшбозлик, ҳаром-ҳаришлик, фисқ-фужур, бутпарастлик, жодугарлик, душманлик, жанжалкашлик, рашкғазаб, манманлик, ихтилофчилик, бидъатчилик, ҳасад, қотиллик, ичкиликбозлик, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар (Гал. 5:19-21)”. Бу эса ўз ўрнида Павлус бошидан кечирган курашишларни ифода этади. Буни Римликларга мактубининг еттинчи бобида кўрсак бўлади. “Мен нимани хоҳласам, уни қилмайман ва нимани ёмон кўрсам, уни қиламан” (Рим. 7:15).

Narrator 2 Сизда ҳам ҳеч шундай бўлганми? Сиз ҳам иштиёқли ёш масиҳийни ёки ёши катта масиҳийнинг чорасиз ҳаракатлар билан Худо учун бирон иш қилишини ва оҳиратда афсусланиб мағлубиятга учраб, ҳатто ҳизматига якун солиш истагига эга бўлганларни ҳеч кўрганмисиз? Баълки шундай ҳам бўлиши мумкиндир. Бу ерда аслида бир умид бор — Исо. “Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир (Матто 5:3)”. Нима учун? “Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир”. Худо сизга бирон нарса бериши мумкин. Агар ўз манбангизнинг таги кўриниб қолган бўлса, унда Худо сизга Ўзиникидан беради. Шунинг учун ҳам Эски Аҳд “Худодан ҳеч нарса келмайди, ҳаммаси ўзимдан келади” дейди, лекин Янги Аҳд эса, “Ҳаммаси Худодан келади, мендан ҳеч нарса келмайди” деб айтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top