3:26

Худонинг донолиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ўтган сафарги суҳбатларимизда айтганимиздек, кўп ҳолларда дунёга диққатимизни қаратиб, Худованднинг қудрати ва донолиги, бизларда қудрат билан ишлай олишини унутамиз. Павлус имонли бўлганидан кейин, ўзининг аввалги донолиги ва билимига, келиб чиқиши ва эл олдида орттирган обрўсига ишониб, ўз кучи билан ҳаракат қилди. Ҳаракатлари бекор кетгач умидсизликка тушганида, Исо уни бошқа ерга жўнатди. “Сен кета қол! Чунки Мен сени олисдаги элу халқларнинг олдига юбораман” деди. Павлус ернинг энг қаттиқ жойига жўнатилади, у ҳам бўлса унинг юрти бўлмиш Тарс шаҳрига. Бундан кейин у ҳақда ўн йилча ҳеч нарса эшитмаймиз. Барнабо Антиохияга келганида буюк уйғониш амалга ошади. Павлус унга ёрдам бериш учун боради, аҳир энди у бошқа инсонга айланган эди. У Эски Аҳддан Янги Аҳдга ўтишни ўрганиб олган эди.

Narrator 2 Филиппиликларга мактубда Павлус улкан ҳақиқатни ўргангани ҳақида ёзади. “Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман. Чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай, деб ҳатто ахлат ҳисобладим (Филиппиликларга 3:8)”. Бу эса ҳаёт сиридир. Инсон айнан шундай ҳаёт кечиришга интилади. У бошида айнан шундай ҳаёт кечирган. Одам-ато яратилганида у Худонинг Руҳида яшар эди, у барча ишни Худонинг қудрати билан амалга оширган. Одам-ато дараҳт экадими, боғни ёввойи ўтлардан тозалайдими, жониворларга исм берадими, ҳуллас нима қилишидан қатъий назар у Худонинг донолиги ва қудратига таяниб қилган. Бу иши жуда тўғри эди. Вазиятга бутунлай мос эди.

Narrator 1 Худо у орқали иш қилган. Одам Ато катта хурсандчилик билан тўғри ишлар қилган, уларнинг тўғри ва маъқул эканини ва Худонинг ундан кутган ишларини қилиб, уларни қилишда Худо уни барча керакли нарса билан таъминлаганини билар эди. Мана бу эса Янги Аҳд. Лекин шунга қарамасдан, Худо Одам Атога итоат қилиш-қилмасликни танлаш имкониятини берганида, у итоат қилмасликни танлайди ва бутун муносабатдан маҳрум бўлади. Худонинг Руҳи одамдан тортиб олинади. Биз гуноҳкор табиaтда дунёга келганимизга ўҳшаб, у ҳам бизга ўҳшаб қолади. У ҳам бўлса ўз- ўзимизга ишониб, омадга эришиш истагидир. Айнан шу нарса бизни барбод қилади. Ушбу ҳақиқатни тушуниб олиш одам ҳаётининг ҳаракатларини ва муаммоларининг асосидир. Одамларга бу ҳақда таълим берганда, улардаги муаммо нотўғри манбаларга умид боғлашлари эканини ўргатишимиз керак.

Narrator 2 Бу кўп куч талаб этадиган дарсдир, уни ўрганиш осон эмас. Катта сабрлик билан бу мавзуни олдинга ташлаб, эҳтиёткорлик билан Худонинг Каломида ушбу ҳақиқат қандай жойлашганини кўрсатишимиз керак. Кейин танани, яъни улардаги эски ҳаётни таниб билишга ёрдам беришимиз керак. Ҳар ҳил вазиятларни кўз олдингизга келтириб, қаерда Эски Аҳд ва қаерда Янги Аҳд ҳақида гап кетишини кўрсатинг. Одамларнинг тўғри амал қилишлари учун бундан муҳимроқ асос йўқдир. Эски Аҳд Ҳудо томонидан бутунлай рад этилган. Калом уни ”тана” деб айтади, “тана Худога манзур бўла олмайди (Рим. 8:8)”. Тана ўлимга олиб боради, чунки шу орқали, одам салбий сифатларга дуч келади, яъни зерикиш, ҳавотир, тушкунлик, адоватлик, жохиллик, очкўзлик ва шунга ўҳшаш яна кўпгина сифатларни келиб чиқаради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top