3:33

Бизнинг душманимиз

MP3

Narrator 1 Оятда айтилишича, бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас. Башар

деган сўзнинг маъноси инсон дегани. Яъни, бу кураш инсонларга қарши кураш

эмас. Бу кураш инсоннинг ичида, қалбида бўлиши мумкин, лекин инсонларнинг орасидаги кураш эмас. Оят таъкидлаб айтадики, бу кураш ўткинчи башарга қарши эмас. Агар: “Ҳаётингизда нима сизга энг кўп қийинчилик беради, ҳаётда сиз асосан нима билан олишасиз?” деб сўрасам, кўпчилик менга: “Одамлар билан”, деб жавоб беради. Бизни кўпинча бошқа одамлар безовта қилади. Ким айтади, ана, нариги маҳалланинг одамлари яхши эмас, ҳар доим фитна чиқариб юргани-юрган. Кимдир бошқа миллат вакилларини айблайди, миллатлараро жанжал чиқарган, деб айтади. Ҳа, ўша сартларми, дейди ёниб. Ҳамма бузуқчиликни шулар қиляпти, дейди. Ҳаётимизни заҳарлаётган яна кимлар бор?

Narrator 2 Ҳе, ана у мелисалар-чи? Шайтондан тарқаганлар! Текинхўрлар! Яна кимлар бор? Ҳокимлар, солиқчилар. Ҳа айтмоқчи, менинг хотиним ҳам жуда расво одам. Мени ҳеч тинч қўймайди. Қайнонамни айтмайсизми? Аслида балонинг ҳаммаси қайнонамда. Хотинни бузаётган ҳам, ҳар хил гаплар ўргатаётган ҳам ўшанинг ўзи. Қўшнилар-чи? Баъзиларнинг қўшниси ёмон. Айрим одамларнинг ёмон бўлишига эса аждодлари сабабчи. Ҳа, жиддий айтяпман. “Ана унинг буваси татар эди, характерини кўрмайсизми, татарларга тортган”. Кўряпсизми, агар биз ҳаётга юзаки қарайдиган бўлсак, бошимизга тушган қийинчиликларга бошқа одамлар айбдор, деб ўйлаймиз. Лекин юқоридаги оят ундай деётгани йўқ. Муаммонинг илдизини кўриш учун “нарироққа” қаранг. “Чуқурроққа” қаранг. Инсоннинг душмани аслида инсон эмас. Инсонга қарши турган шайтоний руҳлар, қоронғу кучлар бор, руҳий ҳокимиятлар бор.

Narrator 1 Биз ана шу кучларга қарши курашишимиз керак. Сизнинг душманингиз – ўшалар. Улар фақат имонлиларга эмас, балки бутун инсон зотига душманлик қилади. Оятда айтилган кураш ана шу ҳақда. Биласизларми, имонлилардан бошқа ҳеч ким бу нарсани тўлиқ тушуна олмайди. Ҳеч ким бу гапга ишонмайди ҳам. Дунёдаги одамлар бу гапни жиддий қабул қилишмайди. Ё уни ирим-сирим даражасига тушириб, калака қилишади, ёки ақлли одамларга ярашмайдиган фикр, деб рад қилишади. Руҳий кучларни биз агар ялмоғиз кампир, ўлмас Кашчей, ёки гоблинлар билан алмаштирсак, албатта ақли бор одам уларни рад қилади, чунки бу нарсалар дарҳақиқат йўқ нарсалар. Ялмоғиз кампир ҳақидаги гаплар болалар учун эртак холос. Болалар шундай эртакларни яхши кўради. Майли. Лекин бир вақтлар одамлар ялмоғиз кампирлардан, гоблинлардан қаттиқ қўрқишган. Ва ўша пайтларда ҳақиқий реал руҳий кучлар ҳақидаги тасаввурлар ёлғон тасаввурлар билан алмашиб кетган.

Narrator 2 Ҳозир бу ёлғон тасаввурларни ақли-ҳуши жойида бўлган одам албатта рад қилади. Уларга қўшиб эса, уларнинг орқасида турган ҳақиқий реал руҳий дунёни ҳам рад қилади. Одамлар шу даражага етиб боришдики, шайтоннинг, зулмат шоҳлигининг, нопок руҳларнинг борлигига ишонишмайди. Руҳий ҳокимиятлар ва ҳукмронлар мавжудлигини тан олишмайди. Ўзингизни ўзингиз яхшилай олмайсиз. Ўзингизни Худога топширинг. Топширсангиз, Худо сизни ўзгартиради. Озодликка олиб чиқади. Қалбингизни янгилаб, ҳаётингизни нурга олиб чиқади. “Ё Худо, агар бу сўзлар рост бўлса, мен энди шайтонга қул бўлишни хоҳламайман. Мени зулматдан қутқар. Ҳаётга, ҳақиқий ҳаётга олиб кир. Ё Раббим Исо, мени қутқар”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top