3:32

Шайтон ҳийлалари 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Биз бугун ҳам шайтоннинг ҳийлалари ҳақида гаплашамиз. У ҳеч қандай яхши иш қила олмайди. Унинг кучи фақат ёмонлик қилишга, вайрон қилишга қаратилган. Хўш, шайтон бу ишларни қандай қилиб амалга оширади? Алдаш орқали. Ёлғон гапириш орқали. Иллюзия ва фантастик хаёллар орқали. Шу нарсани ҳаворий Павлус “шайтоннинг ҳийлалари” деб атайди. Муқаддас Китобни ўқир экансиз, “шайтоннинг тузоғи, шайтоннинг найранги, шайтоннинг ҳийлалари” деган оятларга эътибор беринг. Ҳозир биз бу ҳақда умумийроқ қилиб гаплашсак, кейинги суҳбатларимизда шайтоннинг ҳийлаларини, одамлар ҳаётига қандай тузоқлар қўйишини, бизни мағлуб қилиб, заифликда ушлашга, хароб қилишга, ҳалок қилишга ҳаракат

қилишини батафсилроқ кўриб чиқамиз.

Narrator 2 Шайтоннинг ҳийлалари асосан икки хил. Шайтон одамларга бевосита ёки билвосита ҳужум қилади. Яъни, тўғридан-тўғри таъсир қилиши мумкин ёки айланма йўллар билан. Мана шу икки йўл билан у бутун халқларни, бутун инсониятни ўз қўлида ушлаб турибди. Шайтоннинг қўл остида шайтонга хизмат қиладиган ёмон руҳлар бор. Ҳаворий Павлус уларни “самовий оламдаги ёвуз руҳий кучлар, ҳокимлару ҳокимиятлар, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронлар” деб атайди. Бу ерда “самовий олам” деб узоқ бир жойлар эмас, балки кўринмас дунё назарда тутилган. Биз кўрадиган дунё бор ва лекин ён-атрофимизда биз кўрмайдиган дунё ҳам бор. Шайтон ҳам, унинг малайлари ҳам, кўринмас жонзодлар. Бу оятда ана шу нарса айтиляпти. Шайтон кўринмас дунёда туриб одамларга ҳужум қилади. Биз биладиган нарса шуки, бошида шайтон кучли-қудратли, чиройли бир фаришта қилиб яратилган эди.

Narrator 1 Унга Люцифер, яъни тонг юлдузи деб ном берилган. Кейин у мағрурликка юз тутиб, Худога қарши чиқади. Худога қарши чиққанидан сўнг, Худо уни улуғликдан маҳрум қилиб, мақомидан ҳайдайди. Шундан сўнг Люцифер шайтонга айланади. Ўзи билан фаришталарнинг учдан бирини олиб кетиб, зулмат салтанатини тузади. Ёвуз руҳий кучлар, ҳокимлару ҳокимиятлар, руҳий ҳукмронлар ана шулар. Худонинг Салтанатига қарши бўлган салтанат бу. Ўз хизматкорлари орқали шайтон одамларга ҳужум қилади.

Бундай одамлар Каломда “жинга чалинган одамлар” деб таъриф қилинган. Ёмон

руҳ одамга ҳужум қилиб, уни эгаллаб олса, ҳар хил ишлар қилишга мажбур

қилади. Фолбинлик қилишда, сеҳр-жоду билан шуғулланишда, спиритизм,

астрология, гороскоплар ва ҳоказо ишларда ҳам шайтоний руҳлар тўғридан-тўғри иштирок этади.

Narrator 2 Сеҳр-жоду ишларида товламачилар ҳам кўп. Уларнинг ҳаммаси ҳам шайтон билан бевосита ҳамкорлик қилаётгани йўқ. Ёлғондан одамларни алдаб, пулини олаётганлар жуда кўп. Шунинг учун ҳам, агар бу ишни тафтиш қилмоқчи бўлсангиз, ким ҳақиқий сеҳргар, ким алдоқчи эканини ажратиш жуда қийин. Муқаддас Китоб бундай ишларни қаттиқ қоралайди. Бани Исроилга арвоҳларга, азайимхон ва афсунгарларга мурожаат қилиш тақиқланган эди (Ишайё 8:19). Нима учун? Чунки бу – жуда хавфли иш. Ким бу қора кучларга мурожаат қилса, уларнинг таъсири остига тушиб қолиши ва ҳар хил жинларга чалиниши мумкин. Масалан, Хушхабар муаллифларидан бири

Луқо – ўзи табиб бўлган. Касалликларнинг қайсилари жисмоний, қайсилари

психик, қайсилари эса шайтоний руҳлар таъсирида бўлганини у киши билар эди.

Мт.4:24 оятида касаллар алоҳида, жинга чалинганлар алоҳида тилга олинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top