Narrator 1 Маълумки уйқу инсон организмининг физиологик ҳолатларидан бири бўлиб, жуда ҳам мураккаб жараёнларни ўз ичига олади. Бу вақтда қонда пайдо бўлган заҳарли моддаларнинг концентрацияси кескин пасаяди. Керакли ахборотлар маълум тартибга келтирилгач, зарурлари сақланиб, кераксизлари уйқунинг айрим даврларида ташлаб юборилади ёки бошқачароқ айтганда асаб тизими покланиб, тозаланади. Худди ана шу вақтда кишиларда туш кўриш жараёни рўй беради. Туш кўриш бу касаллик эмас, балки табиий ҳолатдир. Қизиғи шундаки, айрим одамлар мутлоқ туш кўрмасликлари ёки кўрган тушларини эслаб қолмасликлари ҳам мумкин. Уйқунинг турлари ёхуд босқичлари ҳақида. Уйқу ўзининг характерли хусусиятларига кўра, икки турга бўлинади. «Тез уйқу» 10-15 дақиқа давом этади. «Секин уйқу» эса 1,5-2,5 соат давом этади.
Narrator 2 Мутахассисларнинг таъкидлашларича, бир уйқу ҳолати давомида босқичларнинг алмашиниши 5-6 маротабани ташкил қилар экан. Киши «секин уйқу» даврида уйғониб кетса, кўраётган тушини эслаб қолаолмайди. Фақатгина «тез уйқу» даврида уйғонсагина тушини айтиб бериши мумкин. Чунки бу даврда «тозаланиш» жараёни боради. «Тез уйқу» даврида юрак, томир уриши тезлашади, тер ажралиши кўпаяди. Туш кўришнинг жинс ва характерга боғлиқ. Олимларнинг аниқлашларича, қандай туш кўриш кишининг жинсига ва характерига ҳам боғлиқ экан. Масалан, баджаҳл, қўпол кишилар ўзи ҳоҳламаган, кишини бездирувчи тушлар кўришга мойил бўлар эканлар. Табиатан нозик, ҳалим феълли кишилар кўпроқ ёқимли тушлар кўришга мойил бўлар эканлар. Уйқуда яратилган буюк кашфиётлар инсоният ҳаётини ўзгартирган.
Narrator 1 Уйқу шундай нарсаки, жуда кўп уйғоқликда ечилмаган жумбоқлар уйқу ёки туш кўриш вақтида ечилиши ҳам мумкин. Масалан, Д.И. Менделеев ўз даврий тизимини уйқу вақтида кашф қилган ва эрталаб уйғонгач қоғозга туширган. Кўп олимлар шунингдек, бастакорлар ўз асарларини баъзан уйқу вақтида яратгани ҳеч кимга сир эмас.
Уйқунинг меъёри ва унга салбий таъсир этувчи омиллар ҳақида ҳам бир оз гапириб ўтсак. Кузатишлардан аниқланишича, киши уйқусизликка узоғи билан бир ҳафта чидаши мумкин. Инсон бир кеча-кундузда ками 8 соат ухлаши керак. Ухлаш ва уйғониш вақтлари режим асосида ташкил этилса, яна ҳам фойдалироқ бўлади. Меъёрий уйқу натижасида организмдаги сарфланган энергия тўла тикланади, киши ҳордиқ олади. Охирги овқатланиш уйқу бошланишидан ками икки соат олдин бўлгани маъқул.
Narrator 2 Ортиқча овқат истеъмол қилиш ҳам уйқуга салбий тасир қилади. Шунингдек, ухлашдан олдин ҳаяжонлантирувчи кинолар кўриш ёки бадиий асарларга ружу қўйиш ҳам унча тўғри эмас. Тез-тез уйқуни бузиб ёки танаффус қилиб ухлашнинг зарарли жиҳатлари? Уйқунинг тез-тез бузилиб туриши натижасида киши жаҳлдор, ҳатто, ҳар нарсардан гумонсировчи, ҳадиксировчан бўлиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳолат кўп такрорланса, кишини невроз, хафақон каби касалликларга олиб келади ёки сурункали дардларининг қўзғалишига сабаб бўлади. Тез-тез танаффус билан ухлаш зарарлидир. Зеро, уйқу бирин-кетин келадиган жараёнларни ўз ичига оладики, у узлуксиз давом эттирилмаса, ўз босқичларини ўта олмай қолади. Агар киши 8 соатлик уйқу давомида 4-5 марта уйғонишга мажбур бўлса, бунинг зарари бир кеча-кундузлик уйқусизликка тенгдир.