3:07

Нажот нима?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугунги суҳбатимиз сизнинг ҳаётингиз ва Худо ҳақида мутлақо янги ва айни дамда ўта кўҳна фикрларни тақдим этади. Сиз янги имонли, ёки Муқаддас Калом ўқитувчиси ва ҳатто жамоат чўпони эканингизнинг ҳам аҳамияти йўқ. Ҳатто ҳали Исо Масиҳни қабул қилмаган бўлсангиз ҳам, бизнинг суҳбатимизни тинглашингиз мумкин. Худо сизни шубҳасиз тинчлик билан баракалайди, чунки бугунги суҳбатимиз сиз учун тақдим этиладиган марҳаматли совғадир. Муқаддас Каломни ўқиган кишилар Масиҳда яширин бўлган мўл кўл баракадан баҳраманд бўлиб тўғри Масиҳийча ҳаёт кечиришни исташади. Улар чиндан ибодатдан завқланишни ва ҳаётларининг хушҳабар ахди, топшириқлар ва дунёга хушҳабарни ёйиш каби ҳар бир қисмида ғалабага эришишни исташади.

Narrator 2 Агар шуни истасангиз, албатта қуйидаги нарсаларни ёдда сақлашингиз керак. Қуйида Масиҳийлар чиндан ҳам баҳраманд бўлаолмаётган ёки нотўғри тушунган баъзи нарсаларига тегишли қисқача саволлар ва жавобларни бериб ўтамиз. Биринчи “учрашув”ни бошлашингиздан олдин ўзингизни текшириб кўринг ва Каломни бошқаларга етказаётганингизда бу саволларни ёдда тутинг. Менинг бошлашимга нималар сабаб бўлаяпти? Бу ҳамма нарсага таъсир қилишини тушунишингиз керак. Агар буни жамоатингиз ўсиши учун ишлатаётган бўлсангиз, унда вақти келиб муваффақиятсизликка учрайсиз. Агар бу муваффақиятга ўз кучим билан эришаман деб ўйласангиз, унда сизнинг қанчалик заиф эканлигингиз юзага чиқиб қолади. Ҳар қандай вазиятда ҳақиқий сабабларга қайтишни унутманг. Бошлаётганингизда юрагингиз Худонинг олдида туриб, Уни улуғласин, Худонинг режасини ошкор қилиб, хушҳабар айтинг.

Narrator 1 Бу жуда муҳим, чунки шу йўл билан биз заифлар Худонинг қудратидан куч оламиз. Нажот нима? Нажот бу биз Исо Масиҳга ишонган пайтимиздан ҳаммаси зўр бўлади дегани эмас. Нажот топганимизда муаммоларимиз бирданига барҳам топади деб ўйлашимиз ҳам нотўғри. Лекин кўпчилик нажот топганда шундай бўлади деб ҳисоблашади. Жуда кўп жамоат пасторлари ҳам шундай ўйлаб хато қилишади. Нажот топганимизда, диққатимизни муаммоларимизнинг бир зумда ҳал бўлишига ёки касалликларимиздан шифо топишга қаратмаслигимиз керак. Нажот бундай нарсалардан ҳам қадрлироқ. Филлипиликлар 1:6да айтилганидек, нажот бу Худо “Исо Масиҳ келадиган кунгача тамом ” қиладиган ҳайрли ишдир. Худованд ҳеч қачон, Ўзи ўлимдан қутқариб қолган халқини ташлаб қўймайди.

Narrator 2 Унинг Ўзи уларда бошлаган ишини якунлайди. Мана бу нажотдир.

Шунинг учун ҳам кимгадир “Фақат Исо Масиҳга илтижо қил ва ҳаммаси яхши бўлади” дейиш нотўғри. Албатта, муаммоларнинг Масиҳ номи билан ҳал бўлиши табиий ва тўғри. Лекин ундай бўлмаса, бунга Масиҳнинг кучи етмаяпти деганими? Ундай эмас. Агар унинг исми чақирилганда ҳаммаси яхши кетса, қувғинларга учраган Илк Жамоатнинг аъзолари, ёки ҳаддан ташқари қийин вазиятларга тушган ҳазрати Довуд, Ёқуб ва Дониёр пайғамбарлар нотўғри имонга эга бўлган деганими? Асло ундай эмас. Суҳбатимизга қизиқиб қолган бўлсангиз, кейинги суҳбатимизни ҳам ўтказиб юборманг. Бу ҳақидаги тўлиқ маълумотни бизнинг www.najot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top