Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофимиздаги баъзи ота оналар фарзандларининг кечаси тагини хўллаб қўйишидан асабийлашишади. Бундай ҳолатда тўғри ва керакли маълумотларга эга бўлиш, ота онани бир оз тинчлантириши ва энурезга қарши қандай чоралар кўришни ўргатади. Оқшомги энурез 6-18% болаларда учраши аниқланган. Одатда 2 ёшга қадар болакайларнинг таг ҳўллаб қўйишлари меъёрий ҳолат ҳисобланади. Зеро, пешоб қопчаси тўлганда кишини уйғотувчи махсус марказ бош мияда 1,5-2 ёшдан бошлаб шаклланиши аниқланган. Аниқроғи, соғлом одамнинг бош мия қобиғида уйқу пайтида ҳам пешоб қилишга эҳтиёж туғилганлигини қабул қилувчи марказ, И.П.Павлов таъбири бўйича “соқчилик шахобчаси” мавжудлиги боис, киши ҳожат қистаганда уйғонишга мажбур. Аммо айрим салбий таъсиротлар сабабли бу марказ шаклланиши кечикиши ҳам мумкин.
Narrator 2 Одатда, оқшомги энурез қизларга нисбатан ўғил болаларда кўпроқ учраши кузатилади. Айрим ҳолларда расида даврига келиб, бу дарднинг ўз-ўзидан йўқолиб кетиши ҳам аниқланган. Бу дардни руҳий хасталиклар сафига қўшишни унчалик тўғри деб бўлмайди. Чунки аксари беморларда учрайдиган ғамбодалик, одамовилик, тортинчоқлик, асабийлик каби қатор аломатлар вужудга келишида атрофдагиларнинг таъсири ҳам салмоқли бўлади. Тўғри, гоҳида энурез церобрастения синдроми каби мия дардларининг кўриниши ҳам бўлиб вужудга келади. Бу дардни даволаш қийин кечишига ва касалликнинг оғирлашувига атрофдагиларнинг айрим ножўя ҳаракатлари ҳам жиддий таъсир қилади. Биринчидан, аксар ота-оналар тагини ҳўллаб қўйган болани танбеҳ бериш билан даволайман деб хато хатти-ҳаракатлар қилиб, унда сурункали стресс, яъни неврозга мойилликни вужудга келтиришади.
Narrator 1 Иккинчидан, бундай болакайларнинг камситилиши, яъни бир ётоқда ётувчи ака-укалари, опа-сингиллари олдида мулзам этилишининг ўзи ҳам унинг яккаланиб қолишига олиб келади. Натижада, болакай “яна тагимни ҳўл қилиб қўймасмикинман”, деган сиқиқ кайфият таъсирида ухлайди ва албатта, таг ҳўллашни давом эттиради.
Учинчидан, болакайнинг кескин қўрқиб кетиши, ота-она жанжалларидан қаттиқ таъсирланиши ёхуд катталар билан бир қаторда даҳшатли филмлар кўриши кабилар ҳам энурезга сабаб бўлиши мумкин. Энурез дардининг келиб чиқишига кўпинча қуйидаги касалликлар сабаб бўлади:
*буйрак яллиғланиши дарди — ниелонефрит билан сурункали, узоқ муддат оғриш;
* пешоб қопчасининг сурункали яллиғланиши — цистит дардидан ўз вақтида даволанмаслик;
Narrator 2 * болакайлар вужудини ўта нимжонлаштириб қўювчи гижжаларни пайтида йўқотмаслик ҳамда камқонлик ва авитаминоз кабилар; томоқ, бурун, қулоқ, оғиз бўшлиғи каби аъзолардаги сурункали, ҳолдан тойдирувчи касалликлар ҳам энурезга мойиллик туғдириши мумкин.
Умуман, пешоб тута олмайдиганларнинг уч турини тафовут этиш мумкин:
Биринчи тур ирсий мойиллик ва миядаги салмоқли ўзгаришларнинг натижаси бўлади. Бундай дардга чалинган болалар учун уйқудан олдин ичилган суюқлик миқдорининг аҳамияти йўқ. Одатда, кам туш кўриб, ўта чуқур ухлайдиган бундай беморлар кечанинг биринчи ярмида қовуқ унча тўлмаса ҳам сийиб қўяверишади. Таги ҳўллангач ҳам уйғонмаслиги, фақат у ёнбошдан бу ёнбошга ағдарилиши кузатилади, холос.