Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун оиламиз саломатлиги ҳақида қайғурамиз. Биз кўп ҳам билмайдиган К витамини инсон саломатлиги учун ўта муҳим витаминлардан бири экан. Витамин бизнинг куч-қудратимиз, саломатлигимиз ва озуқамиз. Шунинг учун ҳам бугунги сухбатимиз давомида К витамини ҳақида маълумот берамиз. К витамини қоннинг томирлар бўйлаб эркин ҳаракатланишига ҳамда ивишига ёрдам беради. Шунинг учун К витамини тиббиётда «қонни ивитувчи витамин» деб номланади. К витамини нима учун керак? Юқорида айтганимиздек, К витаминининг организмдаги асосий вазифаси бу — қонни меъёрида ивитиб бериш. Қон ивишида энг керакли бўлган оқсилларнинг меъёрида ишлашига, шунингдек, кальций узоқ вақт сақланиб, суякларга сўрилишига ёрдам беради.
Narrator 2 Шунинг учун К витамини суяк тўқималарининг ўсиши ҳамда ривожланишида фаол иштирок этади. Витамин К етишмаса…Организмда К витамини етишмаётганини қоннинг ивиши бузилганлигидан билиш мумкин. Масалан, милк, бурун қонаганда, қоннинг ивувчанлиги суст бўлгани учун уни тўхтатиш бироз мушкул кечади. Ёки у ер-бу ерингизни уриб олсангиз, ўша соҳа қонталаш бўлиб, гематомалар пайдо бўлади. Хавфлиси жиддийроқ шикастланган кишининг қонини тўхтатиш ҳам қийин бўлади. Организмда К витамини мунтазам етишмаслиги натижасида остеопороз ёки юрак ишемик касаллиги келиб чиқади. Аёлларда эса К витамини етишмаслиги натижаси ҳайз даври узоқ давом этиши ва кўп қон келиши мумкин. Қандай турлари бор? К витамини битта модда эмас, балки бир неча моддаларнинг бирикиши натижасида пайдо бўлади.
Narrator 1 Витаминнинг 2 тури бўлиб, биринчиси К1 витамини ўсимликларнинг организм билан бирикиши натижасида ҳосил бўлади. Иккинчи К2 витамини йўғон ичак микроорганизмида ҳосил бўлади. К1 витамини организмга сафро ёрдамида сингиб, ёғларни парчаловчи хусусиятга эга. Ўт пуфаги касалликлари билан касалланган беморларда бу витаминнинг етишмаслиги кўп сезилади. Жигар касалликлари билан касалланган беморлар организми К витаминини ўзлаштиришга қийналади. Айниқса, жигар циррози, ичак (колит, яра, диарея ва дизетерия) касалликлари витаминни ўзлаштиришга тўсқинлик қилади. К витамини организмда яхши сўрилиши учун таомда ўсимлик ҳамда ҳайвон ёғлари меъёрида бўлиши керак. Агар таомномада ёғ етарли бўлса, организм К витаминини ўзлаштиришга қийналмайди. Шу сабабли ёғсиз парҳез тутиш натижасида К витамини танқислиги кузатилади.
Narrator 2 Юқорида айтганимиздек, организмга К2 витамини йўғон ичакда ишлаб чиқарилади. Антибиотикларни узоқ вақт қабул қилиш натижасида фойдали бактериялар ҳамда бириктирувчи тўқималар фаолияти бузилиб, витаминнинг сўрилишга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун антибиотикли даволаниш курсини қабул қилгач, ичак микрофлорасини тикловчи даво чораларини ҳам қўллаш тавсия этилади. Уни қаердан излаш керак? К1 витамини исмалоқ, салат барги ҳамда бошқа кўкатларда мавжуд. 2 ош қошиқ тўғралган кашничда организм учун бир кунлик меъёр мавжуд. Бундан ташқари, анорда ҳам бу витамин мўл бўлади. К2 витаминини гўшт, тухум ҳамда сут маҳсулотларидан топиш мумкин. К витаминини организм ўзи ишлаб чиқарганлиги сабабли соғлом кишида бу витамин билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлмайди.