3:11

Нега одамлар бахтсиз?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун ўзим Худовандимиз ҳақида билганларимни гувоҳлик сифатида эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим. Бугунги гувохлик орқали Худованд ва ўзингиз ҳақингизда аниқроқ тушунчага эга бўласиз деган умиддаман. Нега инсоният бахтга эга эмас? Мен нега бахтли эмасман?

Мана шу учрашувимизда сиз билан иккимиз манна шу мавзу ҳақида гаплашамиз. Агар шу саволни Исо Масиҳга ишонмайдиган одамларга берсангиз, ишонч билан ўзларининг бахтли эканликларини таъкидлайдиган одамлар топилади. Бироқ диққат қилиб қарасангиз, ундай эмаслигини кўрасиз. Жуда кўпчилиги ўзларининг бахтсиз эканликларини яширишади. Ундан ҳам жиддийроқ муаммо шундаки жамоатга борадиган одамлар орасда ҳам бахтли эмасликларидан нолийдиган кишилар ҳам бор. Кўп йиллик имонлилар ҳам бу муаммодан мустасно эмас.

Narrator 2 Ҳақиқий бахт нима? Бу саволга Муқаддас Калом аниқ жавоб беради. “Мен сизларга тинчлик қолдиряпман; Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен берган тинчлик дунё берган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, ҳадиксираманглар. ” (Юҳ 14:27)

“Эй оғир юк остида ҳориб толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизларга ором бераман.” (Матто 11:28)

Муқаддас Калом айтишича, ҳақиқий бахт бу ҳақиқий тинчлик ва инсониятнинг Худо билан яшашдан завқланиши оромидир. Хушхабардан келадиган ҳақиқий тинчликка эга бўлган инсонларни кўрганда буни бошқалар ҳам сезади. (у одамда тинчлик борлигини айтади) Одамлар ҳотиржам, чунки Хушҳабар муаммоларга сабаб бўлмайди. Аксинча, муаммоларга дуч келганларида, иккиланмай унинг ўрнига муаммолар ичида Имануэлнинг сиридан завқланадилар.

Narrator 1 Хушхабар туфайли тинчликка эришган одамлар одамлар орасидаги муносабатларда ҳам муваффақиятга эришадилар. Улар ҳар доим бошқаларга далда беради ва қўллаб қувватлайди. (lift up) Хушхабар туфайли тинчликка эришган одамлар ўз ишларини Муқаддас Рух берган донолик билан бажарадилар. Шубҳасизки уларни бошқалардан ажратиб турадиган бир нарса бор. Ҳал қилувчи омил шуки, Худонинг фарзандлари жуда катта тинчликдан роҳатланишади, уларга қараб имонсизлар (бу дунё фарзандлари) Худо улар билан бирга эканини кўришади. Бундайлар учун Хушҳабар эшиклари ўз ўзидан очилади. Масиҳ мендай катта гуноҳкорни қутқарди. Ўшанда омадсизликлар ичида тентирашдан ва мутлақ халокатга юз тутишдан бошқа йўл йўқ эди, бироқ Худо мени қутқарди. Масиҳ орқали Худо билан учрашганимдан сўнг ҳақиқий бахтни ҳис қила бошладим.

Narrator 2 Ҳар сафар қийинчиликларга дуч келганимда, мени гуноҳдан қутқарган Худонинг инояти ҳақида ўйладим ва ўз ўзимга Худонинг фарзанди эканимни эслатдим. Аввал мен бошқаларни кечира олмасдим, лекин ҳозир уларга тўғрилик билан қарайман ва улар ҳам Масиҳнинг қони билан сотиб олинганини кўраман ва уларни яхши кўраман.

Ишонаманки, ўз гувоҳлигингизни айтиш, Худо иноятини кўрсатишнинг ўзига хос ва энг тез усули. Ўз гувоҳлигингизни айтиш юрагингиздагини етказишнинг ҳайратланарли даражада яхши усули. Ҳар сафар гувоҳлигимни айтганимда, ҳар доим камчиликларим ва хатоларим ҳақида гапираман. Ҳар сафар шундай қилганимда мендек хато қилган ёки бир хил камчиликка эга бўлган одамларни кўрганман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top