3:27

Гувоҳлик айтиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо фарзандлари сифатида Унинг инояти ва инсониятга тақдим қилган кечиримини бошқалар билан бўлишиш бизнинг вазифамиз. Бундай ҳолатда менинг ўз усулим бор. Бунда, ўз гувоҳлигингизни айтиш, Худо иноятини кўрсатишнинг ўзига хос ва энг тез усули. Ўз гувоҳлигингизни айтиш юрагингиздагини етказишнинг ҳайратланарли даражада яхши усули. Ҳар сафар гувоҳлигимни айтганимда, ҳар доим камчиликларим ва хатоларим ҳақида гапираман. Ҳар сафар шундай қилганимда мендек хато қилган ёки бир хил камчиликка эга бўлган одамларни кўрганман. Гувоҳлигимни айтиб бўлганимдан кейин, ҳар сафар “Чинаккамига бахтлимисиз?”

“Сизни нима бахтли қила олади?” деган савол билан мурожаат қиламан.

Кўпинча хушхабар эшиклари мана шу савол билан очилади.

Narrator 2 Шунинг учун ҳам, очиқчасига тан оламан, гарчи мухтожликда ва заиф бўлсам ҳам Худонинг инояти ва Исо Масиҳнинг Хушхабари сабабли ўшандай ҳолатда ҳам ҳотиржамликдан баҳра ололаман. Муҳими юрагимдаги Худо иноятини очиқчасига ва рўйи рост айтиш. Каломда бу ҳақида шундай ёзилган: “Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир, токи имонингиз инсон ҳикматига эмас, Худо қудратига асослансин.” (1 Кор 2:4, 5) Ўтмишдаги хушхабарчи Павлус Рим. 7:24да, нола қилиб ибодат қилган, “Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мени ким қутқарар экан”. Агар Павлуснинг кўз ёшли иқрорига қарасангиз, бор умидини йўқотган одамга ўхшайди. “Мен истаган яхши ишни қилмаяпман, аксинча, истамаган ёмон ишни қилаяпман.” (Рим 7:19)

Narrator 1 “Худонинг Қонунидан ички борлиғим завқ оладию, аммо аъзойи баданимда бошқа бир қонун иш кўради: бу қонун онгим маъқуллаган Худо қонунига қарши курашиб туради ва аъзойи баданимда амал қилувчи гуноҳ қонунига мени асир этади. ” (Рим 7:22,23) Бироқ, Павлус ўзига ўзидек гунохкорни қутқарган Худони улуғлади. Кўз ёшлари билан иқрор бўлганидек, Исо Масиҳ орқали Худонинг фарзанди бўлганидан жуда таъсирланиб, инояти учун Худога шукрона айтишдан бошқа йўл кўрмади. (he had no choice but to…) Ундаги тинчликнинг сири ўз хаётидан ҳам қадрли бўлган шогирдларига ёзган мактубларида яққол намоён эди. “Худога шукр, Раббимиз Исо Масиҳ соясида Ўзи қутқаради. Хулласи калом, мен онгим билан Худо қонунига риоя этсамда, вужудим билан гуноҳ қонунига хизмат қиламан.” (Рим 7: 25) (1Кор 15:31) “Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди”, деган сўз тўғри ва ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. (1Тим 1:15)

Narrator 2 “Яшасам ҳам ўлсам ҳам, ҳар ҳолда ҳижолатда қолмаслигимга қаноат ҳосил қилдим. Ҳар доим бўлиб келганидек, ҳозир ҳам Масиҳ менинг вужудимда улуғлансин, деган умидда яна жасурлик билан фаолият кўрсатишга жазм қилдим.” (Фил 1:20) “Мени қўллаб қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан.” (Фил 4:13) Кўзи ожиз Фани Жейн Кросби Исо Масиҳни қабул қилганидан кейин Худонинг буюк иноятини ҳис қилди ва бир умрлик ибодат мавзусини ўзгартирди: “Худойим кўзларимни очма, шу ҳолатда фақат сени кўришни истайман”. Ҳаёти давомида 8000дан ортиқ ҳамду сано гимнларини ёзди ва жуда кўп жонларни Худога олиб келди. Тўғрисини айтганда, ҳатто Исо Масиҳга ишонганимдан кейин ҳам ҳаётимда ташвишли пайтлар бўлган. Бироқ Худонинг инояти билан шахсан тинчликка эришганман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top