Narrator 1 Ассалому алайкум. Хитой ҳақида унда яшайдиган инсонларнинг нақадар чидамли ва ўта меҳнаткаш эканлиги, унинг ўта сифатли ва ўта сифатсиз маҳулотлари ҳақида эшитгансиз. Бугун Хитойда болаларга қандай муносабатда бўлишлари ҳақида суҳбатлашамиз. “Бешта чумчуқ икки тангага сотилмайдими? Худо ҳузурида буларнинг бириси ҳам унутилмаган.” (Лука 12:6) Муқаддас Каломда Исо Масиҳ ҳатто энг аҳамиятсиз ва ўта арзон ҳисобланган чумчуқларни ҳам Худо ҳузурида аҳамиятли дейди. Бугун мана шундай қаровсиз ва жамиятнинг чиқиндиси ҳисобланган, ота оналари томонидан ҳам рад этилган, ногирон болалар Хитой етимхоналарини тўлдирган. Ўғил болалар қизлардан аълороқ, соғломлар эса касалмандлардан. Хитойда гапира олмайдиган ёки қулоғи оғирроқ болалар жамиятда ўз ўрнини топишдан маҳрумдир.
Narrator 2 Улар ҳамма каби оддий ва тўлақонли ҳаёт кечира олмайдилар. Ҳамма томондан улар “сен керак эмассан” деган гапни эшитадилар. Шунинг учун ҳам бунинг аксини эшитганларида юраклари эриб кетади. Хитойда хизмат қилган Жон Бентли шундай дейди: “Мен Хитойда хизмат қилаётган чоғимда “Сен бошқачасан” деган китобимни Хитойнинг мандарин лаҳжасига ўгирдим. Кейин эса ўша етимхоналарга бориб, китобнинг бир нечта нусхасини тарбиячилар ва болаларга бердик. У китобда ёғоч одамлар орасида яшайдиган ёғоч болача Пунчинелло ҳақида айтилади. Ўша жойда истиқомат қиладиган одамлар орасида бир одат бор экан, ораларида нимагадир эришганларга юлдузча, омадсизларга эса юмалоқлар ёпиштириш одати бор экан. Пунчинеллода шунчалик кўп юмалоқлар бор эканки, баъзида унга сабабсиз ҳам ёпиштириб кетаверишар экан.
Narrator 1 Кейин эса бир куни у яратувчиси Элоини учратиб қолибди. Элои эса унинг қўлидан тутиб, бошқаларнинг гапларига парво қилмаслигини айтибди. “Мен сени яратганман”. “Мен эса хато қилмайман”, деб тушунтирибди у. Пунчинелло аввал ҳеч қачон бундай сўзларни эшитмаган экан. У эшитганида унга ёпиштирилган юмалоқчалар ўз ўзидан тўкилиб кетибди.” Шунинг учун етимхонадаги ва ўзларини кераксиз деб билган болалар буни эшитганларида ўзгаришни бошлашади. Пунчинелло ҳақидаги китобни тарқатишганида тарбиячилар ва болаларнинг кўзларидан ёш оқди. Жон Бентли уларнинг бу ҳолатига даставвал тушунолмай турдида, кейин гап нимадалигини англади. Америкаликлар учун, кимгадир ёки нимагадир ҳайрия қилиш оддий ҳол. Заифлар ва муҳтожларга ёрдам бериш улар учун таббий. Аммо Хитойда касалманд ва ногирон болалар ҳатто ўзларининг биологик ота оналарига ҳам керак эмас.
Narrator 2 Улар юқоридаги китобни ўқиганларида уларнинг ҳар бири Яратувчи учун қадрли эканини ва бошқача қилиб яратилганини англашади. Чиндан ҳам Яратувчимиз учун ҳар биримиз қадрлимиз. Арзимаган чақага сотиладиган аҳамиятсиз чумчуқлар ҳам қадрли экан, У бизни ўша икки тангага сотиладиган чумчуқлардан ҳам аълороқ кўради. Баъзан бошқаларнинг фикрларига қараб зимиз ҳақимизда фикр юритамиз ва ўзимизни баҳолаймиз. Айнан шунинг учун ҳам ҳаётда ўз ўрнимизни топишга қийналамиз. Ўзимизни шундай аҳамиятсиз тутамизки, натижада одамлар эътибор қилмайдиган, бизни эшитмайдиган бўлиб қоламиз. Шундай бўлиб қолмаслик учун сиз бошқаларнинг фикрини эмас, Яратувчингиз фикрини эшитинг. Унинг назарида қанчалик қадрли эканингизни англаб, бошингизни баланд кўтаринг.