Narrator 1 Биз бугунги суҳбатимизда яна ота оналар ва уларнинг фарзандалари ҳаёти ҳақидаги ибодатлари ҳақида гаплашамиз. Агар Муқаддас Каломга қарасангиз, Исо Масиҳ ота оналар ташвишлари, фарзанд тарбияси ва оилада фарзандлар билан бўладиган муаммолар ҳақида жуда ҳам кам гапирган. Лекин унинг ҳатти ҳаракатидан, ибодат ҳақидаги оятларидан, фарзандларимиз ташвиши ва ҳаётини Унинг олдига олиб келишимиз кераклигини англаймиз. Биз ота она сифатида улар учун ибодат қилибгина қолмай, улар ўз дунёларидаги муаммолари билан бўлишганида ўша муаммолар учун биргаликда ибодат қилишимиз, уларнинг ҳаётида ибодатни чуқур ўрнатишимиз керак. Улар билан ҳак қадамда, биз учун арзимас бўлиб туюлган нарсалар учун ҳам ибодат қилишимиз керак.
Narrator 2 Биз бугун эътиборингизга бир жамоат пасторининг гувоҳлигини тақдим этамиз. У шундай дейди: “Мен фарзандлар билан қилинадиган ибодат ҳақида жамоатимдагилар билан жуда кўп гаплашганман. Бир куни Якшанба тонгидаги хизматни шахсан ўзим кузатар эканман, янги келган икки кишига кўзим тушди. Бири узун бўйли киши бўлса иккинчиси унинг 6 ёшлар атрофидаги ўғли эди. Кўринишидан бу киши ибодатга жуда жиддий қарарди. Нон синдириб Исо Масиҳни эслаш вақти келганида ўғли ундан сўради, “Бу нима, дада?” Отаси унга нон синдириш маросими ҳақида гапириб берди ва ибодат қилди. Кейин узум шарбати тўлдирилган қадаҳ уларнинг олдига келганида, болакай яна сўради: “Бу нима дада?” Отаси унга бу Исо Масиҳнинг биз учун тўкилган қони рамзи эканини тушунтирдида яна ибодат қилди.
Narrator 1 Мен ибодатни ҳаётининг асосий қисмига айлантирган ва уни фарзандига ҳам ўргатаётган отани кўриб мамнун бўлдим. Унга яхшилаб разм солиб қарасам у Сан Антонио Спурс командасида ўйнайдиган ўша машхур Девид Робинсон экан. Унинг тиззасида ўтириб Исо Масиҳ ҳақида эшитаётган унинг 6 ёшли ўғли кичик Робинсон экан. Ўшанда у кечагина ўз командасида Финикс Сан командасига қарши ўйинда муваффақиятли ўйин кўрсатган эди. Бугун эса у фарзандига Исо Масиҳ ҳақида гапириб берадиган ва ҳаётига ибодатни сингдирадиган ота сифатида ўтирибди. Табиийки бугун унинг ўрнини бошқа қобилиятли ва ёш ўйинчилар эгаллаган. У бугун олимпия чемпиони эмас, аммо мана шу санаб ўтган вазифалардан қай бири унинг учун муҳимроқ эканини у яхши англаган. ”
Narrator 2 Ота оналар фарзандларини ҳар қандай кўнгилсизликлардан ҳимоя қила олмайди, аммо уларга ҳаёт булоғига йўлни кўрсата олади. Шунда фарзанд ҳаётида нималар содир бўлмасин доимо Худонинг олдига йўлни топиб кела олади. Ҳаётда қарор қилиш қийин, ибодат билан ҳам ҳал қилиш қийин ҳолатларда ҳам Худо томонни танлашга ёрдам беради. Жуда бадавлат яхудий жамоабошисининг қизи ўлим тўшагида ётгани ёдингиздами? Улар Исо Масих билан уйга кетаётганларида, уйдан кимдир келиб ярим йўлда: “Устозни овора қилманг, қизингиз ўлди”, дегани ҳам ёдингиздадир?! Исо Масиҳ эса унга “Қўрқма” дейди. Уйи томондан эшитган хабари уни дахшатга солса, иккинчи томондан Исонинг сўзи унга умид бағишлайди. Мана шундай пайтларда ибодат бизга ҳам фарзандларимизга ҳам тўғри йўлни топишимизга ва қарор қилишимизга ёрдам беради.