3:22

Асалтерапия ва асалли уқалаш нима?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз давомида, сизларга саломатлик борасидаги энг ширин тавсияларимизни бериб ўтмоқчимиз. Ширин деганимизга сабаб, неча асрлардан буён ўзининг мутлақ шифобахшлиги билан донг таратиб келаётган Асал ҳақида билган ва билмаганларингизни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бўйин ва бел остеохондрозига учраган беморлар, оғир вазндан ва асаб касалликларидан шикоят қиладиган кишилар асал билан дўст тутинишларини маслаҳат берамиз. Асалнинг ўта шифобахшлик хусусияти борлигига қарамай, баъзи: қандли диабет, асалга аллергияси борлар ундан узоқроқ юрганлари маъқул. Асал таркибида катта миқдорда инсон ҳаёти учун зарур бўлган витаминлар, микроэлементлар бор. Бинобарин, одам уни ўзлаштириш учун ортиқча қувват сарфламайди.

Narrator 2 Чунки унга асаларилар ўз ферментлари билан ишлов беришган, шунинг учун ҳам уни танамиз тез ўзлаштиради. Асалда мавжуд табиий витаминлар синтетик витаминларга нисбатан анча самарали ўзлаштирилади. Шунингдек, асал ўтмиш замонларда микробга қарши восита сифатида қўлланилган. Уни фақат тановул қилиш билан чекланишмаган, балки турли яра-чақаларга ҳам суртишган. Асал ташқи жароҳатларнинг тез битишига ёрдам берган. Айниқса, асалнинг танадаги заҳарли моддаларни шимиш хусусияти жуда ноёб ҳисобланади. Асал тана тўқималарига чуқур кириб, у ерда тўпланиб қолган туз ва шлакларни шимиб олади. Орадан  15-20 дақиқа ўтгач, олтиндай шаффоф асал оқариб кетади ёки ёқимсиз кулранг тусга киради. Тери қатламларини тўлиқ ва самарали тозалашда асалга тенг келадиган восита йўқ, ҳисоб!

Narrator 1 Асалли уқалашдан кейин тери таранглиги ортиб, унинг эластиклик хусусияти ошади, тери остида тўпланиб қолган ёғ-ғуррачалар  эриб кетади. Ички аъзоларимиз асаб толалари орқали тери қоплами билан бевосита боғланган, шу боис, асалли уқалаш ички аъзоларимиз фаолиятига ҳам самарали таъсир қилади. Натижада улар ҳам чиқиндилардан тозаланади, уларнинг  фаолияти жадаллашиб, модда алмашинуви жараёни тезлашади. Асалли уқалаш танамиздаги барча бўғимлар ишини яхшилайди, тўқималар учун яхши озуқа бўлгани ҳолда остеохондроз касаллигига самарали фойда қилади. Асаб тизими касалликлари учун ҳам асалли уқалаш кони фойда, шунинг учун у ақлий, жисмоний чарчоқни чиқаришда жуда қўл келади  ҳамда у тушкунлик ва стресс ҳолатларидан чиқарувчи самарали восита ҳисобланади.

Narrator 2 Уқалаш муолажаси тугагач, теридаги асал қолдиқлари қайноқ сувга ҳўлланган сочиқ билан артиб ташланади. Уқаланган жойга иссиқ компресс қўйилади, шундан кейингина тананинг бошқа қисми уқаланади. Уқалаш муолажаси тугагач, мижоз иссиқ душ қабул қилиб, асал қолдиқларини ювиб ташлаши керак. Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман. Ишлатилган асал қолдиғи ўта заҳарли бўлади. Асал чиндан ҳам кучли сорбент – ютувчи модда ҳисобланади. Асалли уқалашдан кейин асал чой ичиш тавсия этилади. Асал косметика саноатида ҳам жуда самарали фойдаланилади. Юзлари тиниқ ва соғлом кўринишда бўлишини истаган аёллар кундалик юмушлар орасида юзларига мунтазам равишда ассалли ниқоб суриб юрсалар узоқ вақт тери таранглиги ва ёшлигини сақлаб қоладилар. Асалли уқалаш асалга аллергияси бўлган беморларга, қандли диабет билан оғриган кишиларга ва болаларга буюрилмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top