Narrator 1 Ассалому алайкум. Бизнинг маданиятимизда одатда, дангасалик ўта бир салбий сифат деб қабул қилинган. Ва уни ёмонлашади. Сизни дангаса деганларида ёқмайди. Аммо… аммо баъзи-баъзида дангасалик истаги жуда тутиб кетади. Ҳеч нима қилишни истамайсиз, вассалом! Нима қилиш керак? Менга айнан мана шу саволни жуда тез-тез бериб туришади. Дангасаликни нима қилиш ва уни қандай енгиш мумкин? Ўзи уни нега енгиш керак? Дангасалик билан курашиш шартмас. Нимага? Ана шу тўғрисида гаплашиб оламиз. Ва яна ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳам гаплашамиз. Аммо бошланишига дангасалик айнан нима эканлиги ҳақида бир неча сўз.
Инсон ҳар қандай жонзот каби ўзининг ички маромига яъни ритмига эга.
Narrator 2 Бизнинг вужудимиздаги содир бўлаётган жараёнларнинг активлиги тезлашиб кетиши ёки секинлашиши мумкин. Бу тасодиф эмас. Айнан аксинча, буларнинг ҳаммаси тирик қолишнинг энг бош ва ягона вазифаси бўлган энергияни тежашга бўйсунади. Ялқовлик – бу бизнинг табиатимизга киритилган энергияни сақлаш механизмидир. Бошқача айтганда, ялқовлик – бу бизни ортиқча чарчашдан ва қувват сарфидан асровчи бир сақлагич. Худди болалигимизда бизга қайғуришгандек, ялқовлик ҳам биз хақимизда қайғуришга яралган. Мана шу сабабдан халқ орасида ўша ёмон отлиқ ялқовликни «она ялқовлик» деб аташади. Аммо энергияни тежаш ялқовликнинг ягона вазифаси эмас.
Narrator 1 Ялқовлик жуда кўпчилик ихтиролар учун оналик қилади. Гапнинг лўндасини айтганда, бизнинг атрофдаги қулайликларни айнан дангаса одамлар ўйлаб топган. Яъни у одамлар қандайдир ҳаракатларни ўйламасдан бажариш ўрнига бу ҳаракатларни қандай қилиб осонлаштириш мумкинлиги устида ўйлашдан эринишмади.
Шундай экан, ялқовликнинг баъзан бизда содир бўладиган даврларидан фойдаланиш мумкин ва керак. Ялқовликка қарши курашиб ўтирманг, бу иш яхшилик ҳам, фойда ҳам келтирмайди. Барибир ялқовлик енгади. Бу биздаги «Мен»нинг бир қисми. Ўзингизни енгиш эса, айни пайтда ўзингиздан мағлубият кўришдир. Ундан кўра, бу вақтни ўз ҳаётингизда ҳамма нарсани ҳам тўғри қилаётганмикансиз, йўқми, шуни фикрлаб кўришга ишлатганингиз маъқул.
Narrator 2 Ва ўз вазифаларингизни енгиллаштириш йўлларини қидиринг. Сиз бажараётган амалларнинг ичида қайси бирини бошқача қилиш мумкин: осонроқ, оддийроқ, вақт ва энергия сарфини камроқ? Бунақа усуллар ҳар доим топилади.
Фақат биз бирор меҳнат қилаётган пайтимизда бошқа нарсага эътибор қаратишга вақтимиз етмайди, холос. Ялқовлик бизга бу вақтни беради. Унинг устига организмга дам олиш фурсатини беради, бу ҳам бир муҳим томони. Фойдалини ёқимли билан бирлаштиринг, яъни тананинг дам олишини онгнинг интенсив ишлаши билан. Ва ишонинг, ижобий эффектлар ўзини узоқ кутишга мажбур қилмайди. Оламда тасодиф ва керакмас нарса йўқ. Фақат буни ўз фойдангизга ишлатишни ва атрофдагиларнинг зарарига ишламаслигини ўрганиш керак. Ана шунда ялқовликдан ҳам наф бор эканлигини бирдан тушунасиз.