2:45

Буюк хизмат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Кўпларимиз буюк хизмат ҳақида орзу қиламиз. Худо буюк Худо, бизлар эса Унинг фарзандларимиз, шунинг учун буюк нарсалар ҳақида орзу қилиш табиийдир. Буюк орзуларга эришиш учун биз ҳаммасини қиламиз: ибодат қиламиз, рўза тутамиз, ўқиймиз, фикрлаймиз, хизмат қиламиз ва ҳоказа. Буларнинг ҳаммаси яхши ва қилиниши керак, лекин нимагадир ҳар доим ҳам булар орқали истаганимизга эриша олмаймиз. Аслида буюк хизмат учун бир нарса керак – оддий имон, қолган ҳамма юқорида кўриб ўтганларимиз имонимизга ёрдам қилади ва шу билан бирга, бизлар, имон билан ҳаракат қилсак ҳосил келтиради. “қўрқма фақат ишон”, — деди Исо қизи ўлган Яирга.

Narrator 2 “Агар ишонсанг, Худонинг шуҳратини кўрасан”, — деди Исо акаси ўлган Мартага. Бу икки ҳолатда ҳам мўъжизалар мўъжизаси: Худонинг Ўз бандалари ҳаётига ғайритабиий аралашуви- ўликларнинг тирилиши содир бўлди. Баъзан ишониш жуда қийин туюлади. Сиз ишонишни хоҳлайсиз, лекин ишона олмайсиз. Ишониш истаги азобларга айланади. Хоҳлайсиз, аммо ишона олмайсиз. Тинчланинг. Шунчаки, Худонинг сўзини очиқ юрак билан ўқишни бошланг. “Имон эшитишдан, эшитиш эса Худонинг сўзидан,” – дейилган Худонинг сўзида. Худонинг сўзи юрагингизга тушишига имкон беринг. Худди уруғ каби, уни юрагингизда сақланг ва у ўсишни бошлаб имон мевасини беради.

Narrator 1 Исонинг шогирдлари – имонимизни кўпайтир – деб сўрашган эди. Бунга Исо имоннинг миқдори эмас, мавжудлиги аҳамиятга эга эканлигини айтди. Ҳаворийлар эса Раббийга: “Бизнинг имонимизни кўпайтир,” – дедилар. Аммо Раббий жавобан деди: “Агар хантал уруғидай имонингиз бўлиб, шу анжир дарахтига: “Илдизинг билан қўпорилиб, денгизга кўчиб ўтқазил” десангиз, у сизларга бўйсунар эди. Сизлардан ким қўш ҳайдовчи ёки подачи қулга эга бўлиб, у даладан қайтганда, унга: “тез келиб дастурхонга ўтир” – дейди? Аксинча: “Кечки овқатимни тайёрла, овқатланиб бўлганимча бел боғлаб, менга хизмат қилиб тур, ундан кейин ўзинг еб-ичасан,” – демайдими? Буюрган ишларни бажаргани учун у қулига ташаккур билдирармикан?

Narrator 2 Ўйлайманки йўқ. Шундай қилиб, сизлар ҳам буюрилган ҳамма ишни бажарганингиздан кейин: “Бизлар арзимайдиган қуллармиз, чунки қилишимиз керак бўлган ишни қилдик,” – денглар. Ишонинг: Танадан туғилган танадир, Руҳдан туғилган эса Руҳдир. Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди. …ҳамда Худонинг қодирлигининг қудрати бўйича биз, имонлиларда ҳаракат қилаётган Унинг кучининг чексиз буюклигини пайқаб олинглар. Масиҳ биздалигига ва Унинг қудрати биздалигига ишонганимизда – бу қудрат хоҳлаган вақт намоён бўлишига ишонишимиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top