3:05

Савдо қоидалари 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Тадбиркорлигимизни гуллаб яшнаши, бизнинг қанчалик даражада савдо қоидаларидан бохабар бўлишимизга боғлиқ. Сотиш кишининг ўзига хос барча жиҳатларини ва қудратини намойиш этадиган санъатдир. Бир куни ёзув машинкаси олиш учун магазинлардан бирига кирдим. Сотувчидан «Мана бу машинканинг заиф томонлари борми?”, дея сўрадим. Унинг «Энг яхши ва мукаммал машинка, ҳеч қанақа заиф жиҳати йўқ!” деган жавоби эса ўша магазиндан чиқиб кетишим учун етарли бўлди. Чунки бу сотувчи ҳали сотиш санъатининг алифбосини ҳам билмас экан. Зотан, дунёда ҳеч нарса мукаммал эмас. Ҳар тўкисда бир нуқсон, ҳар гулда бир тикан бўлади. Бизнинг ишимиз гулнинг тиканли эканидан шикоят қилиш ўрнига, тиканлар орасида гул борлигига шукр қилишдир.

Narrator 2 Шу маънода, сотувчининг менга айтган юқоридаги сўзлари ёлғон эди. Ҳамма харидорнинг ҳам бу соҳада мендек фикрлашига ишонаверишингиз мумкин. Харидорлар сергап сотувчиларни умуман хуш кўришмайди. Ақлли сотувчи кўп гапирмайди. Ўзи гапирадиган гапни молига «гапиртиради”. Ҳа, молингизни сотмоқчи бўлсангиз, қўйиб беринг, молнинг ўзи «гапирсин”. Бутун гўзалликлари-ю афзал жиҳатларини харидорнинг кўз ўнгида намоён этиш орқали молни «гапиртиринг”. Ярим соат бекорга гапиргандан кўра, молингизнинг бор хусусиятини қисқа фурсатда кўрсата олишингиз, харидорни сотиб олишга тезроқ кўндиради. Бунда энг аввало, харидорнинг кўзига хитоб қилинг. Сотувчиликда яхши натижаларга эришиш муваффақиятининг сирларини билишимиз, ақлимизни чиройли шаклда ишлатишимиз шарт.

Narrator 1 Яхши сотувчи бошқаларга таъсирини кўрсата оладиган, уларга, таъбир жоиз бўлса, ўз ҳукмини ўтказа оладиган кишидир. Агар сиз яхши сотувчи бўлсангиз, «кутилмаган янгилик топа оладиган, пайдо қиладиган одам” демаксиз. Англиянинг энг машҳур қўшиқчиси Харри Ландер кутилмаган тарзи ва услуби билан ҳамманинг руҳиятига таъсир қилганидан «буюк қўшиқчи” унвонига сазовор бўлган. Куйлашнинг ўзига хос йўли билан катта ютуқларга эга бўлган. Сотувчилар ҳам шундай бўлишлари керак. Шуни асло унутмангки, харидорга молни зўрлаб ўтказишга уриниш фойдали йўл эмас, балки хунук жазодир. Бундай сотувчилар харидорларнинг пуллари чўнтакларида қолиб кетишига сабабчи бўлишади. Яхши сотувчи бўлиш учун ширин тилингиз, назокатингиз, нозик фаҳмингиз билан харидорга таъсир ўтказингки, улар дўстлигингиз ва самимиятингизни ҳис этсин.

Narrator 2 Асло мажбурламанг, қўйинг, харидор сотиб олиш қарорини ўзи қабул қилсин. Бу ўринда Сизнинг ишингиз – унинг кўнглини молингизга ошуфта этиш. Сотишни режасиз амалга оширманг. Сотадиган ҳар бир нарсангизни ёзиб-чизишга ва ҳисоб-китоб қилишга мажбурсиз. Акс ҳолда омадсизлик ошнангиз, муваффақият эса душманингиз бўлади. Ижарага дўкон олиб, ичини мол билан лиқ тўлдириб қўйиб, тижоратчиман деб юрганларнинг ҳолига вой! Агар киши ҳақиқий савдогар бўлишни истаса, биринчи навбатда сотиш ишларини тўғри йўлга қўйиши, фикрлаши ва режали иш қилиши керак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top