2:51

Ўз-ўзини тарбиялаш

MP3

Ассалому алайкум оқила опа-сингиллар. Аёл сифатида айтингчи, оилада сизга юклатилган, аниқроғи пешонамизга ёзилган вазифалар сизга ёқадими? Кимдир «Ҳа», яна кимдир «Йўқ» деб жавоб бериши мумкин. Чиндан ҳам турли тоифадаги, ўз дунёқарашига эга бўлган аёллар бор. Баъзи аёллар уйда, тинчгина оиласини парвариш қилиб, турмуш ўртоғи олиб келган масаллиқлардан пишир-куйдир қилиб ўтиришни, фарзандларининг таълим олишига эътибор беришни, улар билан вақт ўтказишни ёқтиради. Бошқалар эса, турмуш ўртоқлари билан тенгма-тенг меҳнат қилиб оила бюджетига ўз ҳиссасини қўшишни истайди. «Эр-хотин қўш ҳўкиз» деган мақолни улар оиланинг гуллаб яшнашига, ҳеч нарсага зориқмаслигига у ҳам ўз ҳиссасини қўшиши керак, деб ҳисоблайди.

Бу фикр қанчалик тўғри?! Оиладаги ишлар қадимданоқ тўғри тақсимланган. Масалан, оила эркаклари ов қилиб ёки деҳқончилик қилиб маҳсулот келтирса, аёллар мана шу маҳсулотни ейдиган таомга айлантирган. Уйда қолиб, уй ишлари билан шуғулланиш уларнинг бўйнида, оиланинг жисмоний муҳтожлигини қондириш эса эркакнинг зиммасида бўлган. Бугун ҳам кўп оилалар мана шу қоидага амал қилган ҳолда бахтли ҳаёт кечиришади. Аммо, уйда ўтириб уй бекалик қилишни жуда ҳам аҳамиятсиз ва зерикарли деб биладиган аёллар, бирор бир касб эгаси бўлиш учун ўқиб, оиладан ташқарида ўз қобилиятларини синаб кўрмоқдалар. Аёл қизиқадиган касби ичида ҳам унга ёқмайдиган жиҳатлари бўлади. Масалан, аёлларга энг тўри келадигани деб ҳисобланган ўқитувчилик касбини олинг.

Унинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Ўқишни истамайдиган ўқувчилар билан ишлаш, уларнинг хатоларга тўла дафтарларини текшириш. Аёл бошқа болаларнинг келажаги учун шундай ишларни қилаётган экан, энг биринчи навбатда ўз фарзандларининг келажаги учун пойдевор қўйишни унутмаслиги керак. Доимо ўзига берилган вазифани унутмаслиги учун аёл ўз-ўзини тарбиялаб туриши керак. Ҳеч ким онаси қорнидан тарбияланиб тушмайди. Ҳаёти давомида оиласидагилар томонидан тарбияланади. Катта бўлгач эса киши ўз-ўзини тарбиялаб бориши керак. Нима тўғри бўлса ўша нарсани қилишга интилиши, ўз-ўзини шунга мослаштириши керак. Бу нарса уй бекалигини зерикарли деб ўйлайдиган ва бундай ишларни қилишни истамайдиган аёлларга жуда асқотади.

Бунинг учун аёл ўз вазифаси нимадан иборат эканлигини яхши билиш ва шу ишларни қилишга ўз-ўзини мажбурлаши кейинроқ эса одат қилиб олиши керак. Аёл оиладан ташқарида бирор бир касб эгаси бўлиб ишлаб, турмуш ўртоғига ёрдам беришни истар экан, оиладаги ўз вазифасини ҳам унутмаслиги керак. Чиндан ҳам ишли аёлларга жуда қийин. Улар ҳам ишини ҳам оиласидаги вазифасини баравар олиб бориши керак бўлади. Ҳар икки томонни тенг ва ажойиб тарзда олиб бориш ҳар қандай аёлнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун вақтларни тенг тақсимлаш, ўз-ўзини тарбиялаш керак бўлади. Азизлар, аёлнинг уйдаги вазифаси ва уларни қандай иш билан бирга тенг олиб бориш мумкинлигини билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюриб кўринг. Бизнинг кейинги суҳбатларимизни ҳам ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top