MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Жуда кўпчилик Худони сирли, деб билади. Аслида Худо Унинг кимлигини ва қандайлигини билишимизни истайди. Шу сабаб У Одам Атонинг олдига шахсан тушиб келар эди. Шунинг учун пайғамбарларга сўзлар эди. Шунинг учун Исо Масиҳ тимсолида ерга келиб, Ўзини намоён қилди. Шунинг учун Ўз Сўзи орқали бизларга Ўзини очмоқда. Одамнинг Худога муносабати У ҳақидаги тасаввурига боғлиқ. Ҳар бир кишининг Худо ҳақида ўз тасаввури бор. Ким учундир У бандаларининг тақдирига бефарқ, истаса жазолайди, истаса мукофотлайди. Биринчи тоифадаги одамлар ҳаётларида ўзлари истаганларидек кун кечирадилар. Аммо Худованд нима учун инсонни яратганини унутманг. Биз Уни билишимизни ва У билан юришимизни истайди.

Narrator 2 Худо уларни қўллаши учун вақти-вақти билан “савоб ишлар”, қурбонликлар қилиб турадилар. Иккинчи тоифа одамлар эса, иложи борича Худодан узоқроқ юришга ҳаракат қиладилар, Худо билан ҳаётларини “қариган чоғларида” бошлашни ният қиладилар. Бизнинг ҳаётимизга Худо ҳақидаги тасаввуримиз таъсир қилишига ишонишимиз керак. Муқаддас Каломда Шомуил 1-бобда ёзилишича, Аннанинг кўп йиллардан буён фарзанди йўқ эди. Балки табиблар умрбод фарзанди бўлмаслигини айтиб сабабини тушунтиргандирлар ҳам, лекин у ҳар йили қурбонлик билан Худонинг маъбадига борар эди. Худованддан фарзанд сўраб, ибодат қилар эди.

Narrator 1 Ахийри Худо унинг ибодатларига жавоб берди, у бир эмас, тўртта ўғил ва икки қиз туғди. Агар у Худосининг унинг дардига бефарқ эмас, аксинча-севувчи, ибодатларини эшитувчи ва ҳар нарсага қодир эканлигига ишонмаганида фарзандсизлик доғида куйиб кетган бўлар эди. Бошқа мисол Матто 25 бобда келтирилган. У ерда узоқ сафарга кетаётган одам ўз қулларига тангалар бергани ёритилган. Иккита қули

тангаларни ишлатиб кўпайтирган, бири эса хўжайинини “ёвуз, экмаган

жойидан ўрадиган, сепмаган жойидан терадиган, деб тасаввур қилиб,

тангаларни ижлатмаш яшириб қўйган.

Narrator 2 Ундан тангалар тортиб олиниб, ўзи эса ташқи зулматга ташланди.

Бизлар Худонинг кимлигини, характери қандайлигини билсак, ҳар қандай

ҳолатда Унинг олдига дадиллик билан кела оламиз ва Ундан ёрдам ола

оламиз. Бизлар бирор кишининг характерини ёзган хатидан билиб олишимиз

мумкин. Худди шундай Калом ҳам Ўз Муаллифининг яъни Худонинг

қандайлигини яққол намоён қилади. Масалан: Худонинг “Ўзимизга ўхшаш одамни яратамиз” дейишидан, Худонинг ҳам шахсдек шаклга эга эканлигини билишимиз мумкин. “Ўзларингга бутлар ясамангалар, чунки Мен рашкчи Худоман”, — дейишидан Унинг ҳиссиёти борлигини билишимиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top