3:15

Замонамиз Галатияликларига

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. “Инсонлар томонидан эмас, инсон орқали ҳам эмас, балки Исо Масиҳ ва Уни тирилтирган Отамиз Худо томонидан ҳаворий қилиб тайинланган мен Павлус, шунингдек, мен билан бирга бўлган ҳамма биродарлар Галатия ўлкасидаги Масиҳ жамоатларига салом йўллаймиз. Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ила тинчлик бўлсин.” Галатияликларга 1боб, 1-3оят. Сизнингча, бу кимга ёзилган? Павлус давридаги Галатияликларгами? Асло. Муқаддас Каломнинг ҳар бир оятини мен учун ёзилган деб ўқимаган инсон Худо каломини беҳудага ўқиётган бўлади. Бугун эътиборингизга ҳавола қиладиган парчаларимиз ҳам айнан сиз ва биз учун. Диққат билан тингланг, ўша пайтдаги Галатияликлар қандай хато қилишган экан.

Narrator 2 “Исо Масиҳ бизни ҳозирги ёвуз асрдан қутқармоқчи бўлиб, гуноҳларимиз учун Ўзини фидо қилди, шу йўсин Отамиз Худонинг иродасини адо этди. Унга абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин. Ҳайронман, сизлар қанчалик тез Масиҳнинг иноятли даъватидан юз ўгириб, бошқа бир «Инжил»га сажда қилдингизлар! Аслида бошқа Инжил йўқ. Фақат баъзилар сизларни чалғитиб, Масиҳ Хушхабарини бузиб кўрсатишни хоҳлайдилар.” Ҳақиқат бараварига ҳаммани мамнун қилмайди. Ҳамма замонда ҳам бор нарсани ўз фойдаси йўлида бузиб талқин қиладиганлар топилган. Хақиқат хақиқатлигича қолса, уларга фойда эмас, зиён етказиши мумкин. Айнан шу сабабдан ҳақиқатнинг душманлари кўп бўлади. Чинаккам хақиқатни билган инсон эса, ҳақиқатга маҳкам ёпишади.

Narrator 1 Шу сабаб Ҳаворий Павлус Галатия жамоатидаги баъзиларни ёлғондан огоҳлантирмоқда. “Бордию биз ёки ҳатто осмондан бирор фаришта келиб, ўзимиз сизларга ўргатган Инжилдан бошқа бир «хушхабар» келтирса, лаънати бўлсин. Биз олдин ҳам айтган эдик, ҳозир яна айтяпман: агар кимки сизлар қабул қилган Инжилга зид бўлган хабарни тарғиб этса, лаънати бўлсин! Энди мен инсонлардан мақтов излаяпманми, ёки Худоданми? Наҳотки инсонларга ёқмоқчи бўлсам? Агар мен ҳали ҳам инсонларга ёқмоқчи бўлганимда эди, Масиҳнинг қули бўлолмас эдим! Эй биродарлар, сизларга эълон қилмоқдаман: мен тарғиб этаётган Инжил инсон ижоди эмас. Чунки мен уни инсондан қабул қилмаганман ва ҳеч кимдан таълим олмаганман; балки Исо Масиҳдан ваҳий олганман.” Қанчалик ишонч билан айтилган сўзлар.

Narrator 2 Ҳа, Чиндан ҳам у ўзи ишонган мужда инсон ижоди эмаслигига 100 фоиз амин эди, чунки ҳаворий уни тез-тез фикри ва қарорларини ўзгартириб турадиган инсон зотидан эмас, Худонинг ўзидан қабул қилган. Бу ҳақида у шундай дейди: “Менинг яҳудий динида кечган илгариги ҳаётим ҳақида эшитгансизлар; Худонинг умматига ҳаддан ташқари жабр-зулм қилиб, уни вайрон қилар эдим. … ота-боболарим урф-одатларига ўта жонкуяр эдим. Аммо Худо мурувват қилиб, онам қорнидаёқ мени танлаган, Ўз инояти билан мени даъват этган эди. Мен дунё халқлари орасида Худо Ўғлининг Хушхабарини тарғиб қилишим учун, Худо Ўз вақтида Ўғлини менга зоҳир қилди. Мен сизларга нима ёзаётган бўлсам, Худо шоҳид, ёлғон эмас. Бу мактубни ҳам у Худо Рухидан илҳомланиб, Галатияликларни хатодан қайтариш учун ёзаётган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top