Narrator 1 Ассалому алайкум. Каломни ўқир экансиз, баъзи – баъзида бош фаришта деган сўзларни ўқийсиз. Мен ҳам улар ҳақида ўқиганману, аммо эътибор қилмаган эканман. Келинг, бугун шундай фаришталар ҳақида биргаликда билиб оламиз. Луғатларда кўрсатилишича, “архе” –бош, “ангел” –фаришта деган маънони билдириб, ёзувда бир неча архангеллар кўрсатилган. Шундай бош фаришталардан бири –Микоил экан. Осмонда жанг бўлганида, айнан шу бош фаришта ўз фаришталари билан аждарҳога қарши жанг қилиб, уни ерга қулатган эди. “Осмонда жанг бўлди. Микоил ва унинг фаришталари аждаҳога қарши уришдилар. Аждаҳо ҳам ўзининг фаришталари билан урушга тушди(Ваҳ.12:7). Дониёр пайғамбарга фаришта жавоб билан юборилганида, шайтоннинг фариштаси қаршилик қилганида бош фаришта Микоил унга ёрдамга келган.
Narrator 2 Дониёр пайғамбар китобида бу ҳақида шундай дейилади: “Аммо Форс шоҳлигининг сардори менга йигирма бир кун қарши турди. Бироқ мана, бош сардорлардан бири Микоил менга ёрдам бериш учун келди. (Дон.10:13,21) Бош фаришта Микоилнинг вазифаси Исроилни ва яҳудийларни ҳимоя қилишдир. Ўша вақтда сенинг халқингнинг ўғиллари учун турган бош фаришта Микоил чиқиб келади. Шунда одамзод мавжуд бўлганидан бошлаб, то ҳозирги кунгача ҳеч бўлмаган оғир кунлар келади, бироқ ўша вақтда сенинг халқингдан китобда исмлари ёзилганларнинг ҳаммаси халос бўладилар.(Дон.12:1) Шунинг учун энг кўп қирғинлар Исроилга қарши бўлса ҳам, Исроил зиён кўрмай турибди. Микоил шайтон билан Худога таяниб курашади. Бош фаришта Микоил Мусонинг танаси ҳақида иблис билан баҳслашганда, унга таъна этувчи ҳукм сўзларини айтишга журъат этолмай, фақат: “Раббий сенга буни таъқиқласин,” – деб айтган эди (Яқудо 9)
Narrator 1 Бош фаришталардан яна бири – Жаброилдир. Унинг исми – Худонинг исмига ўхшашлиги антиқадир — Гебор эль; Бу Худованд исмларидан биридир Эль ва Элоҳим- арамейчада Илоҳ; Гебор – арамейчада- паҳлавон, чемпион, енгилмас деган маънони англатади. Балки Худонинг паҳлавони деган маънони англатар?!. Бу фаришта Худонинг ҳузурида турадиган фаришта бўлиб, У Худонинг муҳим хабарларини инсонларга етказади. Фаришта унга жавобан деди: “ Мен Худонинг ҳузурида турган Жаброилман, сен билан гаплашиш ва бу хушхабарни сенга етказиш учун юборилганман (Лука1:19,26). Дониёр пайғамбар фаришта Жаброилни ваҳийда кўрган. У бу ҳақида шундай дейди: “Мен эса, дарёнинг ўртасидан: “Жаброил! Унга бу ваҳийни тушунтириб бер!” деб хитоб қилган инсон овозини эшитдим. Мен ҳали ибодатда гапириб турганимда, мен илгари ваҳийда кўрган эркак Жаброил кечки қурбонлик вақтига яқин тез учиб келиб, менга қўл теккизди (Дон.8:16;9:21)
Narrator 2 Масиҳнинг иккинчи бора келиши Архангел яъни яна бир бош фариштанинг карнайи садоси остида бўлади. Чунки Раббийнинг Ўзи буюк нидо пайтида, бош фариштанинг садоси ва Худонинг карнайи овози билан осмондан тушади, шунда Масиҳда ўлганлар биздан олдин тириладилар (1Сал.4:16) Яна бир турдаги фаришталар – Серафимлардир. Серафим -“олти қанотли фаришталар” деган маънони билдиради. Худо Каломининг фақат бир жойида улар ҳақида ёзилган. Унинг атрофида серафимлар турар эди; Уларнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор эди. Ҳар бири икки қаноти билан юзини яширар, иккитаси билан оёғини, иккитаси билан эса учар эди (Иш.6:2,6) Уларнинг вазифаси Худони улуғлашдир. Ваҳийда қайд қилинган Худони улуғловчи фаришталар шулар бўлиши мумкин.