3:15

Нур фарзандлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум, қадрли тингловчи. Нур фарзандлари бўлиш ва нур ҳақида шоҳидлик бериш ҳаётимиз мазмуни ва бир умрлик мақсадимиз бўлиши керак. Чиндан ҳам шундаймикан? Ҳаётингизга назар ташланг, суҳбатимизни диққат билан тингланг ва нур фарзандлари сифатида қандай яшаш ҳақидаги тасаввурларингиз тиниқлашади. Аввало имон нима? — деган саволга жавоб берсак. Имон бу — Худо борлигига ва Худо ҳаётимизни бошқаришига ишонишдир. Худо давлатимни ёки қўшнимнигина эмас, менинг ҳаётимни бошқаришига ишонишдир. Еремия пайғамбар китобида шундай ёзилган: “Сени она қорнида шакллантиришимдан олдин танладим… Сени халқлар устидан пайғамбар қилиб қўйдим.” Каломда ёзилганидек, имон эшитишдан бошланади. Сиз Худо Каломини ўқиб, Уни тингламас экансиз, имонингиз ўсишига умид қилмасангиз ҳам бўлади.

Narrator 2 Худо бизларни ҳаёт мақсади билан яратиб, танлаш имконини берган. У шундай дейди: Ё, Мен сен учун режалаштиргандек яшаб, бахтли бўласан ёки ўзинг истаганингдек яшаб, бахтсиз бўласан. Нега? Чунки Худо қайси йўл яхши эканини билади ва бахт берувчи ҳам Удир. У бизни яратган, бизнинг ўтмишимиз ва келажагимизни яхши билар экан, биз учун нима хайрли бўлишини ҳам билади. Лекин Худонинг сўзи нур! Биз унга қанча кўп ёпишсак ва диққат билан ўргансак, ҳаётимизнинг барча соҳаси ёришади ва биз ҳам бахтли ҳам муваффақиятли бўламиз. Калом шундай дейди: Сени Раббий Худовандинг ота ўғлини ўқитгандек ўқитади. Шундай қилиб, Худованднинг амрларига риоя қил, Унинг йўлларидан юр ва Ундан ўрган. Худо бизларни қандай ўқитади? Сўзи орқали; фарзандлари орқали.

Narrator 1 Шунинг учун ҳаётингизни Худо бошқаришини ва марҳаматлашини истасангиз, Худонинг сўзи сиз учун қонун бўлиши керак. Уни кўнгил истакларингиздан, хохишларингиздан баланд қўйишингиз керак. Биз ниманидир тарк этамиз ва бошқа нарсани ҳаётимизга қабул қиламиз. Агар ақлингиз билан Худо Каломи тўғри эканини, айнан шундай яшасангиз сизга яхши бўлишини англаётган бўлсангиз, қалбингизни ҳам шунга бўйсундиринг. Худонинг Каломи бизга бу дунёда ким бўлганимизни ва энди ким бўлишимиз кераклигини айтади. Шундай экан, мен Раббимиз номидан сизларга қаттиқ буюраман: бундан буён ўзга халқларнинг беъмани ўй-фикри билан яшаманглар. уларнинг зеҳнлари ўтмаслашган. Улар жаҳолатда қолиб, юракларини ёғ босган. Шунинг учун Худо берган ҳаётдан маҳрум қолганлар.”

Narrator 2 Мана шу, Худонинг дунё одамларига бераётган баҳо. Худо иноятини қабул қилмаганлар ёки қабул қилиб ҳам эски ҳаёти билан яшаётганлар баъзан ўзи билганича савоб ишлар қилиб, шу туфайли гуноҳларимизни “Худо кечиради” деб ўйлашади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, истаганингизча танангиз истакларига қараб – гунох қилиб яшаб, кейин аҳён – аҳёнда савоб ишлар қилиб қўйиш Худони ёш бола қилиш эмасми? Лекин Худонинг ўлчаш тарозиси бошқача. Худо бизнинг қилган ишимизга эмас, юрагимизга қараб баҳо беради. Чунки биз юрагимизда экилганларига кўра иш тутамиз. Чунки яхши дарахтгина яхши ҳосиллар келтиради. Бизлар гуноҳларимизга тавба қилганимизда руҳан қайта туғилдик, энди бизда Худованднинг руҳи бор. Бу руҳни инсоний хоҳиш истакларимиздан устун қўйиб, ҳафа қилмаслигимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top