2:38

Имонлининг Ҳуқуқлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Жуда кўп имонлилар Худовандда уларни шифолашга ва қийин вазиятларида ёрдам бера олишига ишонч етарли эмас. Худонинг Сўзи ҳақиқат эканини биладилар, аммо шунга қарамай зарур вақтида шифоланишни олмайдилар. Нега? Чунки улар қандай йўл тутишни билмайдилар. Улар имон билан йўл тутмайдилар ва Исонинг Исмини қўлламайдилар. Биз Худонинг Сўзига биноан қадам ташлаганимизда, ҳаммаси амалга ошади. Ҳаворий Ёқуб шундай деган: “Каломнинг фақат тингловчиларигина эмас, балки бажарувчилари бўлинглар” (Ёқуб 1:22). Бор-йўғи сизга нима тегишли эканлигини билишингиз ва шу билимга биноан йўл тутишингиз керак. Бу, ўзингизнинг қонуний ҳуқуқларингиздан фойдаланиш дегани.

Narrator 2 Ёқуб сўзини давом эттириб, “Кимки Каломни фақат тингласа, бироқ уни бажармаса, ўзини ўзи алдаган бўлади”, дейди (Ёқуб 1:23-26). Орамизда ўзини ўзи алдаб юрган одамлар жуда кўпдир. Сиз ишбилармон дунёда қилганингиздек, дадил қадам ташланг. Қўлларимиз ва оёқларимиз бизга тегишли бўлганидек, Исонинг Исми ҳам бизга тегишли. Улар бор-йўғи меники бўлгани учун, мен улардан фойдаланаман. Шайтон сизни саросимага туширишга харакат қилишини кўрасиз. Аммо Исонинг Исми сизники! Уни қўлланг! Кўп одамлар ибодат қиладилар, аммо натижада, уларнинг ибодатлари ҳосил бермаганини кўрамиз. Агар натижаларни кутмасангиз, унда ибодат қилманг. Даромадга эга бўлиш учун ибодат қилинг. Катта компаниялар даромадга эга бўлиш учун иш юритадилар.

Narrator 1 Масиҳийликнинг асоси – тирик Худо билан муносабатларни тиклаб турувчи тирик имондир, У эса ибодатларимизни эшитади ва уларга жавоб беради. Биз натижалар учун ибодат қилишимиз керак. Агар биз ибодат қилсак-у, аммо натижалар бўлмаса, унда бунинг сабаби нимада эканлигини билиб олишимиз керак. Масиҳийликдаги энг ажойиб нарса – ғайритабиийдир. Агар натижалар бўлмаса, бу, биз кучи бўлмаган ташқи кўринишга эгамиз дегани. Худода нимаики бор бўлса ҳаммаси биз учун, бунинг учун ибодат қилиш керак ҳолос. Агар биз ҳаммасига эга бўлмасак, демак, бунинг сабаби, бизнинг ибодат йўлимиз созланмаганида. Худо ўшандай, ўзгармаган. Ибодатларингиз мазмунини Худованд Каломига қараб созланг.

Narrator 2 Каломни синчиклаб, эътибор билан ўқисангиз, ҳар бир имонли эга бўлиши керак бўлган ҳуқуқларни билиб оласиз. Билиб олгач эса, шу ҳуқуқларни қўлга киритишингизга нималар ҳалал бераётгани ҳақида фикр қилинг. Балки бунга, Раббимиз айтганларига етарли даражада ишонмаётганингиз ва Худованднинг Каломига юзаки ва фақат ақл билан қараётганингиз сабаб бўлаётгандир. Шундай бўлса, астойдил Худованд сизга кучли имон беришини сўранг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top