Narrator 1 Масиҳ биз учун лаънат бўлиб, бизни Қонун лаънатидан қайта сотиб олди, (зеро ёзилган: “Ёғочга осилган ҳар бир киши лаънатидир”), (Гал.3:13). Ассалому алайкум. Бугун Эски Аҳдда ёзилган лаънатларнинг чиндан ҳам бор-йўқлиги ҳақида сўзлашамиз. Исо Масиҳ тўлов бериб, бизни Қонун лаънатидан қутқариб олди! Қонун лаънати, бу нима ўзи? Буни фақат Қонуннинг ўзини ўрганиб чиқиб, билиш мумкин. “Қонун” сўзи Муқаддас Каломнинг биринчи 5та китобини назарда тутиб ишлатилади. Бу китобларга мурожаат қилсак, лаънат – бу Худонинг Қонунини бузганлиги учун халққа берилган жазо бўлиб, у уч томонлама эканини билиб оламиз.
Narrator 2 Бу: камбағаллик, касаллик ва руҳий ўлим лаънатларидир. 1 Тим.4:8 Чунки жисмоний машқдан фойда оз, аммо диёнат ҳозирги ва келажакдаги ҳаётнинг ваъдасига эга бўлиб, ҳамма нарса учун фойдалидир. Қонуннинг такрорланиши китоби 28:15-17, 38-40 оятларига кўра, камбағаллик лаънати Худонинг фарзандларига Қонунга бўйсунмасликлари туфайли келиши мумкинлиги ёзилган. Улар Худонинг низомлару амрларига амал қилмаганларида, бу уларнинг ҳаётини лаънатларга тўлдириб, ўз таъсирини кўрсатарди. Павлус Филиппи шаҳридаги Жамоатга мурожаат қилиб, шундай деди: “Менинг Худойим эса Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар қандай муҳтожликларингизни Ўз шуҳратининг бойлиги билан қондиради” (Флп.4:19).
Narrator 1 “Ҳар қандай муҳтожликларингизни” деган сўз сизнинг пул — маблағ, моддий ва бошқа ҳамма эҳтиёжларингизни ўз ичига олади. Исонинг Ўзи: “Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва унинг ҳақлигини изланглар, буларнинг ҳаммаси эса сизларга қўшиб берилади,”- деган (Матто 6:33). “Сизларга қўшиб берилади”, дегани – бу сизнинг озиқ-овқатингиз, кийимларингиз ва ҳоказо, яъни ҳаётингизнинг моддий нарсаларидир. Баъзи одамлар, агар сиз Худога ишонадиган инсон бўлсангиз, унда сизнинг Худо ҳузурида бўлган камтар ва художўйлик ҳаётингизнинг аломати – камбағаллигингиз ва етишмовчиликларингиз бўлиши керак, деб ўйлайдилар.
Narrator 2 Лекин Исо бундай деган: “Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва унинг ҳақлигини изланглар, буларнинг ҳаммаси эса сизларга қўшиб берилади”. Худога шукр-ки, булар сизлардан олинади эмас, аксинча сизларга кўшиб берилади. Беринглар, сизларга ҳам берилади: Келинглар, аввало сўрайликчи: Бу сўзлар тўғрими? Исо Масиҳ ҳақиқатни айтдими ёки ёлғонни? Агар: “Ҳа,”- деб айтсангиз, демак бу сўзларга таянишингиз мумкин! Малахи пайғамбар орқали Худо шундай деган (3:10): “Менинг уйимда озиқ-овқат бўлиши учун барча ўндан бир ушрларингизни маъбад омборларига олиб келинглар. Ана шу нарсада Мени синаб кўринглар-чи,- дейди Қўшинлар Худованди, Мен сизлар учун осмон деразаларини очиб юбормайманми ва сизларнинг устингизга дуойи-баракатларни тўла-тўкис ёғдирмайманми?” Ҳақиқатан ҳам, сиз Худога ўндан бир ушрини бермагунингизча, сиз ҳали ҳеч нарса бермаган бўласиз.