2:52

Эзранинг гувохлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Эзра пайғамбар Худонинг ўзининг ва Исроилликлар ҳаётида бўлган ҳайратомуз воқеани шундай ҳикоя қилади. Эгамизнинг Исроил халқига берган амр ва қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шоҳ Артахшас мактуб берган эди. Мактубнинг мазмуни қуйидагича эди: “Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шаҳаншоҳ Артахшасдан саломлар бўлсин. Менинг шоҳлигимда истиқомат қилаётган Исроил халқидан, шунингдек, руҳоний ва левилардан сен билан Қуддусга кетишни истаган ҳар кимга ижозат берилсин, деб фармон бераман. Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзра нима талаб қилмасин, унинг талаби сўзсиз ижро этилсин.

Narrator 2 Самовий Худо Ўз уйи учун нималарни амр қилган бўлса, ўша нарсалар албатта муҳайё қилинсин. Мендан ва менинг меросхўрларимдан Худо ғазабланмасин. Биз яна сизларни хабардор қиламизки, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан, Худонинг уйидаги бошқа хизматкорлардан ўлпон, солиқ ёки хирож олиш ман этилади. Сен, Эзра, Худо берган донолик билан қози ва ҳакамларни тайинла. Жуда ҳайратланарли. Умуман Худо халқига бегона бўлган ва Исроилликларни асир эканини билган шох Худонинг иродасини бажарган. У шундай дейди: “Қонунни билмайдиганларга таълим беринглар.” Ўша пайтда Худо унинг тили билан гапиргани аниқ.

Narrator 1 Худойингнинг қонунига ва шоҳнинг қонунига итоат қилмаганларнинг ҳаммаси албатта жазога тортилсин: қатл қилинсин ёки сургун қилинсин, мол–мулки мусодара қилинсин ёки қамоққа ташлансин.” Бундай хатни ўқиганингизда сиз ҳам чексиз ҳайратда қолиб, худди Эзрадек Худони шарафлаган бўлардингиз.

“Ота–боболаримизнинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! Эгам Қуддусдаги уйини шарафлаши учун буларни шоҳнинг юрагига солди. Худонинг марҳамати билан мен шоҳнинг ва барча обрўли аъёнларининг илтифотига сазовор бўлдим. Худо менга ёр бўлгани учун дадил бўлиб, мен уларни Оҳабо шаҳрига оқиб борадиган дарё бўйида тўпладим.

Narrator 2 Ўша жойда биз уч кун турдик. Худодан: “Бизни, болаларимизни ва бутун мол–мулкимизни сафарда сақлагин”, деб сўраб, тоат–ибодат қилишимиз учун мен Охабо дарёси бўйида рўзани эълон қилдим. Шоҳдан: “Бизни йўлда душмандан ҳимоя қилиш учун бир гуруҳ сипоҳ ва отлиқ сипоҳ беринг”, деб сўрашга хижолат бўлардим. Чунки биз шоҳга: “Худойимиз Унга юз бурганларнинг ҳаммасига марҳамат қилади, лекин Ундан юз ўгирганларга ғазабини сочади”, деб айтган эдик. Шундай қилиб, биз рўза тутдик ва Худойимизга бизни сақлагин, деб илтижо қилдик. Худойимиз бизнинг илтижоларимизни эшитди.” Худованд кеча ва бугун худди ўшандайдир. У ҳеч қачон ўзгармайди. Аввал Ўз халқини илтижоларини эшитган бўлса, бугун ҳам У сизни эшитади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top