Narrator 1 Ассалому алайкум. Замонамизнинг баъзи олимлари ва рухонийлари ҳам эволюция назариясига, ҳам Муқаддас Китобга ишонишади. Уларнинг айтишича, Тавротда яратилишнинг баён этилиши, эволюция жараёнининг шеърий услубида ёзилиши холос. Қизиқ, наҳотки Худо қандайдир бактерия секин-аста ривожланиб балиққа, кейин эса судралувчи ҳамда сут эмизувчига ва ниҳоят ибтидоий одамнинг аждоди ҳисобланган одамсимон маймунга айланишини хоҳлаган? Эҳтимол сиз ҳам ёқа ушлаб: «Одамнинг ҳайвондан пайдо бўлиши чиндан ҳам Муқаддас Китобга уйғунми?» — дея сўрагандирсиз. Дарвоқе, бу масала ҳал қилиниши ҳозирги ҳаётимизга, мақсадларимизга юриш-туришимизга таъсир қилиши мумкин.
Narrator 2 Бинобарин, одамнинг қандай пайдо бўлиши тўғрисида аниқ билимга эга бўлмасак, нега Худо азобларга йўл қўйиши ва инсоният учун У нимани ният қилиб қўйганини тушуна олмаймиз. Шунингдек, Парвардигор ҳамма нарсани вужудга келтирганига амин бўлмасак, Унинг марҳаматига эга бўлолмаймиз. Хуллас, келинг Худонинг Каломи одамнинг пайдо бўлиши, тузилиши ва келажаги ҳақда нима деяётганини кўриб чиқайлик. Шунда эволюция назарияси Муқаддас Китоб билан уйғунми ёки йўқми, биламиз. Эволюция тарафдорлари инсоният бир одамдан пайдо бўлиши нуқтаи назарини рад этиб, биз бир гуруҳ одамсимон маймунларнинг тараққий этиши туфайли тарқалдик, деб таъкидлашади.
Narrator 1 Бироқ Муқаддас Китоб баёнотидан биз Одам Атонинг авлодлари экани аён. Бу киши ҳақиқатан ҳам қачонлардир яшаган шахс эканини эса, хотини ва баъзи болаларининг исмлари зикр қилинганидан, шунингдек қилган ишлари, айтган гаплари, яшаган даври ва қачон ўлгани ҳақида ёзилганидан кўринади. Ҳазрати Исо ҳам буни эслатганида, саводсиз одамларга шунчаки нақл бўлсин, деб эртак ҳақда айтмаган эди. Аксинча у юксак маълумотли дин пешволарига мурожаат қилиб: «Тавротда ўқимагансизларми? — деди. — Парвардигор бошданоқ одамларни эркак ва аёл қилиб яратди» . Бу сўзлардан сўнг Исо, Одам Ато ва Момо Ҳаво ҳақида ёзилган Тавротнинг Ибтидо 2- боб, 24- оятидаги сўзларни эслатиб ўтди.
Narrator 2 Одам Ато Исо алайҳиссалом каби ҳақиқий шахс бўлгани тўғрисида гувоҳлик берган тарихчи — Исонинг шогирди Луқодир. Бу киши Исонинг насабномасини то Одам Атогача санаб ўтди. Исонинг яна бир шогирди бўлмиш Павлус, Юнон олийгоҳларида таълим олган файласуфлар билан суҳбатлашаётиб: «Борлиқни яратган Парвардигори олам еру осмон Эгаси … барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган»,— деб айтди . Кўриняптики, Муқаддас Китоб «бир одамдан» пайдо бўлганимизни таъкидлаяпти. Демак , эволюция назарияси Худованд айтганларига мутлақо тўғри келмайди. Худовандни билмаган инсонгина одамнинг маймундан пайдо бўлганига ишонади.