Narrator 1Ассалому алайкум. Чой дарахтининг ёғи ҳақида эшитганмисиз? Маълум бўлишича бу ёғ жуда кўп кичик аммо безовта қиладиган касалликларга даво бўлар экан. Орангизда кимдир ҳуснбузар, қазғоқ ёки оёқ тирноқлари замбуруғидан азият чекканми? Айнан юқорида келтириб ўтган чой дарахти ёғи мана шу кичик нохушликларга даво қилади. Австралиянинг ёввойи текисликларида чой дарахти ўсади. Кўринишидан у оддий бир чўл дарахтига ўхшайди. Аммо у ўзида жуда ҳам кўп фойдали хусусиятларни сақлайди. Бу ёғ таркибидаги терпеноидлар микробларга қарши курашишнинг асосий сабабларидан бири. У анъанавий табобатда жуда катта роль ўйнайди ва ҳали ҳам антибактериал ва фармацевтик хусусиятлари учун ҳали ҳам изланиш ва тадқиқотлар остида.
Narrator 2 Баъзан ўсмирлар юзларида пайдо бўлган хуснбузарлар туфайли тушкунликка тушадилар. Уни турли йўллар билан кетказишнинг ҳаракатига тушиб қоладилар. Кичик кўнгилсизликларнинг биргина ечими бу – чой дарахти ёғидир. Бу ёғдан бироз пахтага ёки тампонга шимдириб хуснбузар устига суринг, кейин эса бир неча соатга шундай қолдиринг. Агар бу ёғ юзингизда қуриб кетишини истамасангиз, бу ёғни алое кремига бир неча томчи қўшиб ишлатинг. Чой дарахти ёғи бактерияга қарши курашади ва бир неча кунлардан кейин йўқолиб кетаётганини сезасиз. Бу ёғ бошдаги қазғоққа қарши ҳам жуда самарали хисобланади. Баъзида ўта қиммат шампуньлар ҳам фақат қисқа муддатгагина ёрдам беради.
Narrator 1 Қазғоқни бутунлай йўқотиш эса фақат чой дарахти ёғининг қўлидан келади. Ҳеч бўлмаганда 5 фоиз чой дарахти ёғи қўшилган шампунь қазғоққа қарши энг яхши самара хисобланади. Шунинг учун оддий шампуньга чой дарахти ёғидан 15-20 томчи қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Бошингизга суртганингиздан кейин 5 дақиқа ушлаб, кейин ювиб ташланг. Бир неча кунлардан кейин натижасини кўрасиз. Оёқ бармоқлари замбуруғи касаллигида ҳам айнан шу чой дарахти ёғи ёрдамга келади. Кўп ҳолларда бу муаммога дуч келган кишилар таркиби номаълум бўлган турли дори воситаларидан фойдаланишади. Чой дарахти ёғи эса табиий малҳам бўлиб, тирноқлар устига бир неча ой мунтазам суртилганидан кейин натижасини кўриш мумкин.
Narrator 2 Бу фойдали серҳосият ёғ яна атлет оёғи деган ҳасталикда ҳам фойда қилади. Аёллар жинсий аъзолари замбуруғи касаллигида ҳам тампонга шимдирилган ёғ бир неча соатга қолдирилади. У инфекцияларга қарши курашишда тенги йўқ малҳам хисобланади. Яқин йиллардан бери олимлар бу ёғ устида тажрибалар олиб бориб, унинг бетакрор ҳусусиятларини аниқлашди. Бунга амин бўлишни истасангиз, қунт билан ўзингизда синаб кўринг. Мана шундай кўпчиликка маълум бўлмаган, бироқ оддий табиий шифо воситалар ҳақида кўпроқ маълумот олишни истасангиз, бизнинг суҳбатларимизни ўтказиб юборманг. Ундан ташқари бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга турли фойдали маълумотлар билан беминнат хизмат қилади.