3:15

Конфликтларни хал қилиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азиз мухлисларимиз билан яна радомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз радио ингловчи биродарлар, бошқаларга ҳужум қилиш муносабатни сақлашнинг ўрнига, ғалаба қилмоқчи бўлган, тортишишни, бошқаларни бошқаришни ва ўз фойдасини кўзловчи одамлар бу йўлни ишлатади. Ҳужум қилиш йўлини нафақат кучли ва ўзига ишонган одамлар, балки заиф, қўрқоқ ва ўзига ишонмаган одамлар ҳам ишлатиши мумкин. Баъзи низолар фуқаролар судигача етиб боради. Аммо биз низоларимизни судгача етказмасликка ҳаракат қилсак, яхшироқ бўлар эди.

Баъзи одамлар душманларига куч ишлатиш ёки дўқ-пўписа қилиш орқали уларни енгишга ҳаракат қилишади. Бундай ҳаракатлар доимо низоларнинг чуқурлашиб, вазиятни оғирлашишига олиб келади. Келишмовчилик пайтларида ғалаба қиламан деб, баъзилар ҳатто қотилликка ҳам бориб етадилар. Баъзи одамлар қотилликка қўл урмасалар ҳам, юракларида ғазаб ёки нафратни сақлаб юришади. Бу эса ҳар хил ҳиссий ва жисмоний касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ерда одилона ва ҳар томон учун қулай, низоларни ҳал қилишнинг бирнечта йўли бор. Биринчиси, албатта эътибор бермаслик.

Баъзи аҳамиятсиз ва кичкина низоларни тинчгина, атайлаб уларга эътибор бермаслик ва шу одамни кечириш билан ҳал қилиш мумкин. Иккинчиси эса суҳбат. Агар сизга етказилган озор жиддийроқ бўлса ва уни эътиборсиз қолдириб ёки уни тан олиб, очиқчасига ва ишонарли тарздаги суҳбат, муҳокама қилиш орқали ҳал қилиш мумкин. Суҳбатлашув чоғида тортишманг ва бир-бирингизни айбламанг.

Музокара олиб бориш ҳам битта усуллардан бири деб айтсак бўлади. Пулга, мол-мулкка тегишли бўлган муаммоларни иккала тараф бир-бирини розилиги билан келишган ҳолда ҳал қилишлари керак.

Агар низони ўз ҳаракатларингиз билан ҳал қила олмаётган бўлсангиз, унда “ёрдамчи” йўллардан фойдалансангиз бўлади. Бу йўллар маҳалладаги бошқа одамларни жалб қилишни талаб қилади. Муаммонинг ҳал этилиш жараёнида маҳалла вакиллари иштирок этади. Улар тинчлик ўрнатувчи ва гувоҳ сифатида қатнашадилар. Даллоллик қилиш. Иккита одам муаммони ўзаро ҳал қила олмаётган бўлса, келишмовчиликни ҳал этиш учун, улар ўзаро келишган ҳолда битта ёки бир нечта маслаҳат ва ёрдам бера оладиган одамларни таклиф қилишлари мумкин. Бу одамлар уларга савол ёки маслаҳатлар бериши билан низони бартараф этишга ёрдам беришлари мумкин.

Аммо қандай қарор қабул қилиш — жанжаллашаётган одамларнинг ўз ихтиёрида бўлади. Булардан ташқари яна қачонки сиз ва сиз билан тортишаётган одам ихтиёрий равишда бирон-бир қарорга кела олмаётган бўлсангизлар, сизларнинг далилларингизни эшитиб, муаммога ечим топиб қарор чиқара оладиган бир нечта одам танлашингиз керак. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top