3:29

Tўсиқлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азиз мухлислар, мана яна сизлар билан “Дилкаш” радиомизнинг қувноқ тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турибмиз. Мана шу имконият учун Худовандни улуғласак арзийди. Ҳурматли радио тингловчи, тўғри, инъомлар бор, лекин унинг инъоми бор деб, бизнинг Хушхабар айтмаслигимиз яхши эмас. Кўпинча жамоат чўпони жамоатдан ойлик олади, деб ўйлаймиз ва Хушхабар айтиш чўпоннинг иши деб хатоликка йўл қўямиз. Кўпинча айрим биродорлар, биз чўпонга ушр бериб турибмизку, демак, чўпон Хушхабар айтсин дейди.

Аслида чўпон Хушхабар айтиш учун жамоатда ишламайди, балки биродорларни тайёрлаб ва ҳар сафар биродорларга Хушхабар айтишга ундашга ва уларни адашганларга жўнатиш учун жамоатда ишлайди. Ҳамма биродорлар ишлайди, шунинг учун чўпонни танлашади, токи руҳий ишларга вақт ажратиб ва назорат қилиб турсин деб. Жамоат чўпонларига кўпинча олдинни кўра олиш етишмайди. Жамоат ичидаги содир бўлиб турадиган жанжалларни енга оладиган чўпонлар етишмайди ва жамоат жанжалдан чиқмай қолади.

Жамоат ўз қонун-қоидаларини бажариш билан банд ва бошқаларни жамоатга келиш ҳақидаги фикрга жой ҳам йўқ. Кўпинча жамоатлар фақат имонлилар ва ўз оилалари учунгина ибодат қилиб қониқадилар. Аммо имонсизлар учун умуман ибодат қилишмайди. Бизнинг ибодат йиғилишларимиз ўзгариши керак, энди имонлилар фақатгина ўзлари ва жамоатдаги бошқа аъзолар учунгина эмас, балки имонга келмаган бошқа одамларнинг нажот топишлари учун ҳам ибодат қилишлари керак. Исо Масиҳ Ўз хизмати вақтида жуда муҳим бир амр берган, яъни севги ҳақида.

Азиз радио тингловчи мухлислар, бизларга бошқа биродорларни севиш амр этилган. Биз бу амрни бажариб, яъни бошқа биродорларни севиб бу дунёга биз Исога тегишли эканлигимизни кўрсатамиз. Севги асосида қурилган муносабатда катта куч бор. Масиҳийлардаги севгини кўриб, дунёдаги одамларда қизиқиш пайдо бўлади: “Нима учун буларда бундай севги бор деб”, чунки масиҳийлар орасидаги Масиҳнинг севгиси бу дунёда умуман йўқ. Албатта Исо Масиҳ ҳам билган, бу нарса шогирдлари учун жуда қийин бўлишини ва шунинг учун ўлимидан олдин шундай деб ибодат қилган.

Ушбу ибодат намунаси Муқаддас Китобда Юҳанно Хушхабар китобининг17 боби 20 оятидан 23 оятигача бўлган жойларда келтириб ўтилган. Лекин биз бугунги кунда нимани кўраяпмиз? Тарқоқликни, бузилишни. Имонлилар бир-бири билан чиқиша олишмайди. Муҳим бўлмаган нарсалар ҳақидаги фикрлар билан келишмай катта баҳсларга айланиб кетади ва натижада Масиҳнинг жамоатларини иккига бўлиб, бир-биридан хафа бўлиб ва бир-бири ҳақида ёмон гапларни тарқатадилар. Хафагарчилик натижасида имонлиларнинг юраги кечирим беришга очиқ эмас. Аммо Исо Масиҳ бизларнинг бундай бўлишимизни хоҳламайди. Агар бизнинг жамоатлар орасида шундай муносабатлар бўлса, биз қандай қилиб Хушхабар айта оламиз? Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам ниҳоялаб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top