Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар, сиз азиз биродарлармиз билан яна “Дилкаш” радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Келинг азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали Муқаддас Калом ҳақида суҳбатлашсак. “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир” — деб айтади 2-Тимўтийга мактубининг 3 боби 16 оятида — “Ҳеч бир пайғамбар ёки бирор киши ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас.
Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар! Азизлар, 2-Бутрус китобининг 1 боби 21 оятидан фикримизнинг тасдиғини топиб ўқиб кўриш мумкин. Каломда тушуниш қийин бўлган баъзи мавзулар, яъни Павлус мактублари борки, жоҳил ва саботсиз кишилар бошқа муқаддас ёзувларни бузганларидек, уларни ҳам бузиб талқин қиладилар, деб ёзилади 2-Бутрус мактубининг 3 боби 16 оятида. Агар бирор киши ўзини пайғамбар ёки Руҳ амрида деб ҳисобласа, у шуни англасинки, сизларга ёзганларим Раббимиз амридир.1-Коринфликларга мактуби 14 боби 37 ояти.
Биз бу бойликларни инсоний ҳикматдан далолат берувчи сўзлар билан уқтирмаймиз. Аксинча, Илоҳий Руҳдан илҳомланган сўзлар билан Илоҳий Руҳга тобе бўлган кишиларга илоҳий ҳақиқатни талқин қиламиз.1-Коринфликларга мактубининг 2 боби 13 ояти. Исо уларга деди: “У ҳолда, қандай қилиб Довуд илоҳий илҳом билан Масиҳни Раббим деб атаган? Мана, Довуд нима деган, азиз радио тингловчи биродарлар? “Худованд менинг Раббимга айтди: Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин”. Матто Хушхабар китоби 22 боби 43 ва 44 оятлари.
“Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади”. Юҳанно мактуби 14 боби 26 ояти. “Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади. У Мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, шу билан Мени улуғлайди”. Юҳанно мактубининг 16 боби 13 ва 14 оятлари.
Худонинг ҳар бир сўзи ҳақиқатдир, Ўзи эса Унга умид боғлаганинг қалқони. Худованд каломлари – пок каломлардир, тупроқдан олиниб ўчоқда етти гал эритилган мусаффо кумушдай каломлардир. Шундай қилиб, биз бу икки бузилмас далил билан ёлғон гапирмайдиган Худодан паноҳ топайлик, кўзимиз олдидаги умидни маҳкам ушлаб, дадил ва жасур бўлайлик. “Еру осмон битар, лекин Менинг сўзларим битмас”, деб айтган эди Исо Матто Хушхабар китобининг 24 боби 35 оятида. Бизнинг имонимиз абадий ҳаётга умидворликдан иборатдир. Ёлғон гапирмайдиган Худо бу умид ҳақида азалий вақтларданоқ ваъда берган эди.
Уларни ҳақиқатинг билан муқаддас қилгин. Сенинг Каломинг – ҳақиқатдир. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com саломат бўлинг, азиз биродарлар.