3:34

Болаларнинг ўсишига ёрдам 308

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Худованд марҳаматлаган, Юсуф учун эса айниқса, катта аҳамиятга эга бўлган ва бахтиёр йиллар бўлиб ҳисобланган етти йил ўтиб кетди. У икки ўғилнинг отаси бўлди. Юсуф бундай бахт учун миннатдорчилик билдириб, яна ҳам Худовандга яқинлашди.

Буни Юсуф ўғилларига қўйган исмлар тасдиқлаб турибди. Тўнғич ўғлининг исмини у Манаше деб қўйди, чунки Худонинг ёрдами билан ўзининг кўнгилсизликларини унутди. Юсуф нимани унутди? Инсонни камситадиган қулликни ҳамда қамоқхонани, шунингдек уни қийнаган ватанига ва яқинларига бўлган аламли соғинчни. Йўқ, у отасини унутмади, ва Мисрда юқори ўринларда туришига қарамасдан, ватанини севишдан тўхтамади. У фақатгина қалб соғинчига бардош бера олди.

Ҳозирги кунда бундай соғинчни ўзга юртларда юрган ҳар бир хизматчи миссионер ҳам енгиб ўтишига тўғри келаяпти. Юсуф Худованд унга тайинлаган шароитда яшаб кетишга ўрганди. Юсуфнинг қалбидаги соғинч ҳисси жуда кучли бўлганини, Унга, яъни бошқарувчига, бахтиёр шу билан бирга ишга берилиб кетган одамга ҳамда подшоҳнинг арзандасига ватанига бўлган соғинчни енгиб ўтиши учун икки йилдан кўпроқ вақт керак бўлганидан ҳам билиш мумкин.

Унинг тўнғич ўғли туғилганда ва хотинининг ватани тўнғичининг ҳам ватани бўлиб қолганда, Юсуф Мисрни ўғлининг бешигидай севиб қолди. Бундай қилиш тўғри, Худованди Карим ҳам, яъни дунёнинг Яратувчиси Ўзининг яратганини севади, Унга ҳам, ер юзида носиралик Исо пайдо бўлган вақтдан бошлаб, бизнинг бечора еримиз бутун сайёралар ичида айниқса азиз бўлиб қолди. Марҳаматли етти йил охирлаб қолганда туғилган иккинчи ўғлига Юсуф Эфраим деб исм қўйди, чунки Худованд Юсуф азоб чеккан ерда уни самарали қилди.

Ўша пайтга келиб Юсуф бой ва обрўли одам эди, бироқ у аввалгидай итоаткор бўлиб қолаверди ва ҳаммаси учун биргина Худовандга миннатдорчилик билдирар эди. Мисрдаги етти йиллик тўкин-сочинлик, бу дунёдаги ҳамма нарса каби тез ўтиб кетди. Барча қўшни мамлакатларда очарчилик бошланди, биргина Мисрда эса нон бор эди. Қўшни мамлакатларнинг мусибати ҳақидаги миш-мишлар мисрликларнинг қулоғига етиб келганда ҳамда мисрликлар ўзларининг ҳосилсиз далаларини кўрганларида, қанчалик миннатдорчилик билан Юсуфнинг исмини тилга олардилар!

Фиръавннинг ўзи эса қандай ҳурмат ва эҳтиром ила Юсуфни кутиб оларди! Подшоҳ ҳам, халқ ҳам Юсуфга мамлакатнинг ҳимоячиси ва қутқарувчиси деб қарар эдилар. Икки йилдан сўнг мисрликларнинг ғамлаб қўйган донлари тугади. Шунда халқ, омборларда дон борлигини билиб, фиръавннинг олдига нон сўраб келардилар. Фиръавн эса уларга: Юсуфнинг олдига боринглар, у сизларга нима айтса, шуни қилинглар, — деб айтарди. Чунки Худованд Юсуф билан бирга эди. Шунинг билан азиз болажонлар, мавзумизни якунлаб сизлар билан хайрлашамиз. Ундан аввал сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг, азиз болажонлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top