Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, сиз билан яна кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттириш ниятидамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ бошқаларни қандай қилиб ўқитган? Яъни У ишлатган методлар ҳақида бироз суҳбат қилсак. Раббимиз Исо Масиҳ инсоний мулоқотнинг барча турларини ўргатган десак асло хато бўлмайди.
Унинг мўъжизаларини кўрмоқчи бўлган катта оломонга ваъз айтар эди. У бегона инсонларни ҳаётни ўзгартирувчи суҳбатлари билан қовуштирар эди. Ҳозирги даврдагидек мулоқотларда у шогирдлари билан суҳбатлашётганда семинарлар ўтказди, деб айтишимиз мумкин. Исонинг мўъжизалари ҳеч қачон тартибсиз илоҳий ишламаган. Исо нафақат Ўзининг қўдратини ва обрўсини, балки Ўзининг илоҳийлигини яратилиш устидан тасдиқлаш учун кўрсатишни ҳоҳлаган ва У нафақат касалларга қайғурганлигини намоён қилган, балки У жисмоний мўъжизаларни инсонларни руҳий нарсаларга тушунтириб етаклаш учун ишлатган.
Масалан, Луқо бизга иккита воқеани, мўъжизаларнинг бизга ўргатиш қудратини кўрсатиб бермоқда. Луқо китобининг 18 боби 35 оятидан 43 оятигача кўр тиланчи тўхтамай уни шифолаш учун Исони чақирмоқда. Исо ўзининг кўп қудратли ва доно сўраган саволларидан бири: “Сен учун нима қилай?” “Раббим мен кўришни истайман,” деб кўр одам жавоб беради. Исо уни шифолайди, ва бирдагина кейинги бобда, яъни Луко китобининг 19 боби 1оятидан 10 оятигача бўлган жойда Заккай Исони кўриш учун ҳаракат қилади.
Аҳамият беринг, у Исони кўрмоқчи: у руҳий кўринишни хоҳлайди. Шунда нима бўлади? Исо уни дарахтда кўрмоқда ва унга унинг уйида овқатланиши ҳақида айтади. Тушликдан кейин Заккайни имони ўзгаради ва аслида у ҳақиқий Исони кўрди. Исо айтади: “Шу хонадонга ҳам нажот келди”. Шу иккита воқеадан нимани тушуниш мумкин? Кўр тиламчи жисмоний кўринишга тиришяпти; Исо уни шифолаяпти. Руҳий кўр инсон Заккай руҳий кўринишга интиляпти; Исо уни қутқаряпти.
Исонинг жисмоний кўринишидаги мўъжизаси унинг издошларига ва бизга анча солмоқли мўъжизани кўришга ва тушунишга ёрдам беради, руҳий кўр одамга эса руҳий кўринишни кўрсатади. Руҳий кўриниш ҳадя қилинганида бу жуда кучли ўзгариш пайити ва Заккай ҳурсанд, ҳатто жуда завқ билан бошқаларга алдаган пулларни тўлашга тайёр, ва қолган ярмисини камбағалларга беришга тайёр. Биз ҳаммамиз биламиз, қанчалик одамлар ўз пулларига иҳтиёткор. Иккиланмасдан айтсак бўлади, Заккай ҳақиқий руҳий кўришга эга бўлди. Азизлар, Раббимиз мўъжизалар орқали жисмоний оламда ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида кўрсатади ва руҳий оламда ўзгариш содир бўлганлигини ҳам ўргатади. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ҳам ниҳоялаб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр омон бўлинг.