Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг шогирдлари ва яна Унинг кетидан эргашиб юрган барча инсонларга турли усуллар билан гапирар эди. Масалан, ваъз қилиш: Раббимиз Исога тааллуқли бўлган ўқитиш методи бу ваъздир. Раббимизнинг тоғдаги ваъзи бу жуда машҳур мисол бўла олиши мумкин.
Аммо биз қандай қилиб бу ваъз берилганлигини ҳалигача билмаймиз? Раббимиз Исо Масиҳ лекциядек туриб ваъз айтганми ёки ўрганувчилар билан суҳбат бўлиб, улар саволлар сўраган ёки кузатишганми? Сабабки, Исо унинг кетидан далаларда юрган инсонлар учун мўъжиза қилиб овқат тарқатган эди, шу воқеа бу куннинг зўр бир қисми бўлди. Бир хил пайтларда оломон жуда катта эди ва фақатгина Исо қайиққа чиқиб денгизга сузиб гапира олар эди. Бундан ташқари азиз биродарлар, Раббимиз турли ҳикоялар айтиш орқали ҳам одамларга гапирар эди.
Исо ҳикояларни ва масалларни бошқаларга тушунарли бўлиши учун ишлатар эди. Масаллар қисқа, оддий, катта мавзуга эга қисқа ҳикоялар. Бу ҳикоялар камбағал ва бойлар учун, ёш ва қари, аёл ва эркак, ўқимишли ва ўқимишсиз учун даъват қилинган. Исо эшитувчиларнинг тасаввур қилиш қобилиятини ушлаган, масалан, йўқолган тангадек ҳикояларида, кичкина ҳантал уруғи, даладаги марварид, яширилган бойлик ва ҳосил бермаган анжир дарахти каби кўп марта Осмон Шоҳлиги асослари ҳақида ўқитди.
Исонинг масаллари шунчалик қудратлигининг сабаби, у инсоннинг қандайлигини билганида. Биз ҳаммамиз ўзимизнинг қиссамизга боғланганмиз. Бизда ҳаммамизда тарихимиз бор, шу нарса бизнинг шахсий ҳикоямизни кўрсатади, йўлларимизни шакллантириб, биз ҳозирги замонда ва келажакда яшамоқчимиз. Инсонларнинг бошқа мавжудотлардан фарқ қиладиган нарса, бу ҳар бир инсонда ўзининг ҳикояси бор ва улар уни билишади ва тушунади. Бу шахсий қисса шундан иборатки, бу бизнинг ички табиатимизнинг кимлигимизда ҳосил бўлади ва шу нарса бизни тушунчамизни ва ҳаётнинг мазмунини шакллантиради.
Биз ҳар доим мавжудлигимизни ва ташқари дунёни, атрофимиздаги ҳамма нарсани ифодалаб беришида шакллантирамиз. Кичкини елка қисмидан бошлаб чуқур ишончларимизга ва эмоцияларимизга назар ташлаймиз. Биз ҳар доим шу билан шуғулланамиз. Қисса онгни бир жойда сақлайди. Исо бу ёрқин ва ўҳшаш ҳикояларни гапирганида, у чуқур қалбга гапирар эди. Шунинг учун қисса айтиш шунчалик қудратлидир ва зўр сўзловчилар шунга суянадилар. Шунинг учун азиз биродарлар, кичик уй жамоатларида ҳам Раббимизнинг усулларидан фойдаланиб гапириш кўпроқ фойда келтиришига ишонамиз. Шунинг билан азизлар, бизнинг бугунги мавзумиз ҳам ниҳоялаб қолди. Бизининг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ушбу манзилимизга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча эса сиз азизларга хайр саломат бўлинг яна учрашгунга қадар деб қоламиз.