Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Яна сизлар билан радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга шон-шарафлар бўлсин. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, масиҳийлар Худо уч бирлигига ишонади: У учта шахсда бўлиб бирлашган. Албатта, биз ҳам бунга ишонамиз, сабабки, Калом аниқ ўқитади, аммо у ерда фикрлаш учун бошқа сабаблар бор. Уч бирлик эса Худони тушуниш учун энг етарли йўл. Иегова, бизнинг Худо, хамма худолардан юқори. У шуни талаб қилади ва шу талабнинг оқибати тасдиқланади.
Унинг феъл-атвори шундан иборатки, Бош Худо – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ – улар абадий севги муносабатида ва улар бир-бирига тенг шахс сифатида, тенгдош сифатида. Бу, уларда тенг коммуникация қилишда имконият бор дегани эмас. Бу, улар аслида амалий тенг коммуникация қилишади дегани. Уларнинг потенциал ҳолдан кўра, асл ҳоли юқорироқдир. Масалан, спортчи марафонни ўз вақтида якунлайди. Халқаро Олимпик Қўмитанинг қўйилган минимум вақти бўлган ҳодисанинг юқори даражасини кўрсатади.
Тасаввур қилсангиз, сизнинг мамлакатингизда мактабда ўқийдиган спортчи бор, аммо у ҳали етарлича вақтга эга бўлмади. Қайси спортчи юқори даражада ҳисобланади: потенциал боридами ёки ғалаба қилгандами? Учбирлик севгида давом этади ва мулоқот юқори даражага қўйилган. Бу бутун мавжудотдан, яратилишдан, бошқа худолардан ажратиб турадиган юқори ҳолат. Калом, Худо инсонни ўзининг суратига ўхшатиб яратган, деб айтади. Шу суратнинг бир қисми бу ҳаётимизнинг бошқалар билан, бошқача айтгандек, бошқа инсонлар билан тенг ҳолда мулоқот қилишнинг қиссаси.
Азиз радио тингловчи биродарлар, шу фактнинг маъноси таълим учун қандай бўлади? Биринчидан, агарда биз Худонинг суратида яратилган бўлсак, бу дегани ҳар бир инсон, қанча таълимот олган бўлишидан қатъий назар, унинг ичида “кутубхона” бор. Бу тушунча Аристотель айтган фикрига қарама қаршидир, яъни биз — tabula rasa — ҳудди ёзилишни кутиб турган, тоза доскадек туғиламиз. Охирги чуқур таҳлилларга кўра, бизда таъбий нарсалар жуда кўп. Худо ҳақида бошқа маъно шундан иборатки, бу Шахс Унинг руҳи, Унинг вужуди бизникидан кўра беқиёс буюкдир. У Бизни Ўзи билан мулоқот қилишимизни хоҳлайди ва таклиф қилади. Аммо инсон ҳар доим ҳам Худонинг ушбу талабларига амал қилавермайди.
Худованд Ўзида бор бўлган барча нарсаларни бизга ўргатишни истайди. Шу билан бирга кичик уй гуруҳларида ҳам барча биродарларимизни етук, содиқ масиҳий бўлишимизни истайди. Азизлар, Худовандга қанчалик яқин бўлсак, У ҳам бизга Ўзи ҳақида шунча кўп билмаганларимизни очиб беради. Азиз биродарлар, шунинг билан бизнинг эфирдаги вақтимиз ҳам охирлаб қолди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азизларга, ўзимизнинг интернетдаги янги сайтимизнинг манзилларини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Азизлар, ушбу сайтимиздан эндиликда бемалол фойдаланишингиз мумкин. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.