3:09

Хатолар

MP3

Ассалому алайкум қадрдон ва меҳрибон оналар. Она-бу буюк зот. Бу сўзни тилимизга олишимиз билан қалбимиз тўлқинланиб, кўзимизга ёш келади. Бу онамизга бўлган муҳаббатимиздан. Биз ҳам фарзанд ҳам онамиз. Оналарнинг фарзандига бўлган меҳр муҳаббатини бирор бир асбоб билан ўлчашнинг иложи йўқ. У жуда чексиз. Ҳар қандай она фарзанди учун жонини ҳам беришга тайёр. Мана шундай кучли муҳаббат билан яратилган она Худонинг мўъжизасидир. Шунга қарамай, баъзан фарзандини ҳаддан ортиқ севадиган оналар кичик ҳисобланган, аммо келажакда ёмон ҳосил берадиган хатоларга йўл қўядилар. Бундай хатоларни шунчаки айтиш етарли эмас. Шунинг учун кўрганларимни сизларга тасвирлаб бера қолай.

Қишлоқ ҳаёти. Ота кун тиккага келган бўлса ҳам ҳали ўрнидан турмаган ўғлига томорқадаги ерни чопиб юмшатиб қўйишни буюрди.

Ўғил истар истамас розилик билдирди-ю, яна бошини ёстиққа қўйди. Бироздан кейин она ўғлига нонуштасини тайёрлаб, турғизди. У унинг ягонаси. Бошқа фарзанд кўролмади. Шунинг учун ҳам ўғлини еру-кўкка ишонмай, истаган нарсасини муҳайё қилиб вояга етказди. «Худога шукур, кўз тегмасин, мўйловлари сабза уриб қолди», — деб ўйлайди она ичида. Ўғил эринибгина нонуштага ўтиради. Сўнг қўлига кетмонни олиб, томорқага ўтади. Ерга қараб ноилож чопишга тушади. Кун энди чиндан ҳам қизиб кетган. Боласининг кун иссиғида ишлаётганини кўрган она ичи ачиб чақириб олади. «Дадангнинг кун иссиғида буюрган ишини қара. Бор сояда бир-пас дам ола қол. Ўзим қилиб қўяман.» Ота ишдан келиб, айтган иши қилинган қилинмаганини сўрайди. Ўғилнинг ўрнига она жавоб беради: «Чопди-чопти, ўзим кўрдим».

Фарзандига бўлган ҳадсиз севгиси фарзандининг ялқов, қўлидан бир иш келмайдиган, ота-онасига итоат нималигини билмайдиган қилиб ўстиради. Бундай фарзандлар ота-онасига қандай муносабатда бўлишини биласиз.

Яна бошқа бир кўриниш. Бу аёлнинг фарзанди ягона эмас. Учта фарзанди бор. Энг кичигини ҳаддан ортиқ эркалатади. У фарзандининг ҳамма айтганини сўзсиз бажаради. Бола ёшлигидан онасига ўз сўзини ўтказишни ўрганиб олган. Боласига бўлган чексиз меҳри туфайли она ўшанда бир хатога йўл қўйган ва ҳали ҳам ўша хатосини қилишда давом этмоқда. Оқила ва мулоҳазали оналар билади-ки, фарзанднинг ҳамма айтганларини бажариш ҳам тўғри эмас. Фарзандга нима тўғри нима нотўғри эканини она яхши билади. Кичиклигидан уни бошқалар билан муносабат қилишга, нарсасини бўлишишга ва нотўғри бўлган нарсаларни қилмасликка ўргатиш онанинг вазифаси.

Шунга қарамай, фарзанди йиғламаслиги, ҳафа бўлмаслиги учун она унинг оғзидан чиққан ҳар бир гапини сўзсиз бажаради. 5 ёшли бола онасидан кўтаришни истаса, она белидаги оғриққа қарамай, уни кўтаради. Рўзғор кам кўстини тўлдириш мақсадида бозорга борса, ўғлининг тантиқлиги туфайли ўша нарсаларни ололмай қайтади. Оқибатда эрдан гап эшитади. Бундай аёл қилган ҳатоси учун ҳар икки тарафлама қийналади. Эридан ҳам ўғлидан ҳам босим кўрган аёл асабий бўлиб қолади. Бу энг биринчи натижа. Шундай экан, ҳар бир аёл фарзандини ҳис-туйғулари асосида эмас, донолик билан севиши ва фарзандини ҳаёт қийинчиликларига кичиклигиданоқ ўргатиши керак бўлади. Фарзанд тарбиясида турмуш ўртоқ билан келиша олмаслик мавзусига қизиқсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top