3:27

Руҳий ғалаба 324

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи биродарлар, Худонинг Каломи ҳақиқатдир ва биз Унинг ҳақиқатини ўз қалбимизга жо қилишимиз керак. Биз бу нарсани ҳақиқат деб ҳис қилиш-қилмаслигимиздан қатъий назар, уни ҳақиқат эканлигига ишонишимиз керак.

Ҳазрати Исо Масих ҳақиқат, Муқаддас Руҳ Ҳақиқат Руҳи, Худо Каломи эса ҳақиқат бўлганлиги учун ҳам, биз ҳақиқатни севги билан айтишимиз лозим. Азиз биродарлар, Ҳақиқатга қарама-қарши нарса нима бўлиши мумкин? Шу ҳақида ҳеч бош қотириб кўрганмисиз? Албатта, биз ҳаммамиз бу нарса ёлғон эканлигини жуда яхши биламиз. Имонли кишилар ҳеч қачон гап-сўзлари ёки ҳатти-ҳаракатлари билан бошқа одамларни алдамасликлари ёки ёлғон гапирмасликлари керак.

Биз имонлилар ҳақиқатни бўрттириб кўрсатмаслигимиз ва “озгина” бўлса ҳам ёлғон гапирмаслигим зарур. Шайтон “ёлғоннинг отаси” — деб ёзади Юҳанно китобининг 8 боби 44 оятида ва у ҳийла ва ёлғон ишлатиб, одамларни ўзига қул қилиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ фақат Ҳазрати Исонинг ҳақиқатигина жамики инсониятни қуллик занжиридан озод қила олади. Бу ҳақида Юҳанно китобининг 8 боби 32 ва 36 оятларида; 2 Тимўтий китобининг 2 боби 25 ва 26 оятларида ҳамда Ваҳий китобининг 12 боби 9 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин.

Биз ёлғондан халос бўлиб, ҳақиқат нурида яшай бошласак, ҳақиқий қувонч ва эркинликка эришамиз. Шоҳ Довуд гуноҳлари учун тавба қилгач, шундай деган эди:

“Қандай саодатли ундай киши-ким, Худованд инобатга олмас айбин, кўнглида эса бирор макр йўқ”. Забур китоби 31 боби 2 оятида. Шайтон бизни ҳар турли усуллар билан алдашга ҳаракат қилади. Худо Каломини ўрганганимиз сайин, бу усуллар ҳақида яхшироқ била бошлаймиз. Бунинг учун эса Каломнинг ҳақиқат эканлигини тан олишимиз керак.

Узоқ вақт давомида маккор шайтоннинг ёлғонларига ишониб яшаган одам учун ҳақиқат йўлини танлаш жуда қийин кечади. Барча имонлилар Ҳазрати Исо биз учун зарур бўлган ягона қалқон эканлигини яхшилаб билиб олишлари лозим. Худо бизни Раббимиз Исо орқали кечириб қабул қилганлигини англаб етиш, иблиснинг чангалидан озод бўлишимизда ёрдам беради. Озод бўлгач, Унга тўла-тўкис ишонамиз, Унга бўлган имонимиз билан яшай бошлаймиз. Ҳақиқий имон билан яшаган масиҳий эса шайтоннинг ёлғонларига ишониб кетмайди. Албатта, бу дегани шайтон энди шундай масиҳийни тинч қўяди дегани эмас.

Албатта, турли усуллар ва алдовлар билан ҳатто имонда энг кучли инсонни ҳам йўлдан уришга ҳаракат қилади. Шунинг учун азизлар, доимо имонда мустаҳкам бўлиш учун ибодат қилиш жуда муҳим. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ҳам ниҳоялаб қолди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Яна радиомиз тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top