3:31

Руҳий ғалаба 326

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сизлар билан радио эфир орқали ғойибона бўлса-да учрашаётганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Сизлар билан “Дилкаш” радиоси. Азиз радио тингловчи мухлислар, биз шайтон ва унинг жинларига қарши кураш усулларини Хушхабар ва Ҳаворийлар фаолияти китобларидан эмас, балки Янги Аҳд Мактубларидан излашни бошлашимиз керак. Чунки каломдан ҳар бир саволларимизга жавоб топа оламиз деб, сиз азиз биродарларни ишонтира оламиз.

Кўп кишилар Хушхабар ва Ҳаворийлар фаолияти китобларида ёзилган иблисдан халос бўлиш усулларидан фойдаланадилар, чунки бу усуллар жинларни ҳайдаш борасида анча ишончли манбаалар ҳисобланади. Нега энди Ҳазрати Раббимиз Исо Масиҳ ва Унинг шогирдлари мисолига амал қилмас эканмиз? Уларнинг ҳатти-ҳаракатлари зулмат шоҳлиги билан Худо шоҳлиги ўртасидаги жангни яққол тасвирлаб беради. Бунга қўшимча қилиб, уларнинг мисолида Ҳазрати Исонинг “иблиснинг ишларини барбод қилмоқ учун” келганлигини кўршимиз мумкин.

Хушхабар Раббимизнинг хочгача бўлган ҳаёти ва хизмати ҳақида маълумот беради. Ўша пайтда Унга “осмонда ҳам, ерда ҳам” ҳокимият берилмаган эди, деб айтади Матто китобининг 28 боби 18 оятида. Хочга михлангунга қадар, Ҳазрати Исо иблис устидан ғалаба қилмаган ва уни қуролсизлантирмаган эди, деб айтади Колосаликларга мактубининг 2 боби 15 оятида. Демак, иблис ва унинг жинларига қарши тура олиш учун махсус ҳокимият керак бўлган. Бунинг учун Раббимиз Исо “ўн икки шогирдини ёнига чақириб, уларга бутун жинлар устидан ҳокимлик қилиш ва касалларни соғайтириш қудратини берди”. Луқо китобининг 9 боби 1ояти.

Қонун остидаги ҳаёт Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ва Забур билан фаровон ҳаёт Янги Аҳд ўртасида аниқ чегара мавжуд. Тарихга асосан, Ҳазрати Исонинг ҳаёти Қонун остида ўтган. Янги Аҳд эса, Унинг ўлими ва қайта тирилишига қадар кучга кирмаган. Бундан кўриниб турибдики, Қонун остида туғилган Ҳазрати Исо Қонун остида яшаши керак эди. Раббимиз шундай деган: “Мени Таврот ёки пайғамбарлар оятларини бекор қилгани келди, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо қилгани келдим”. Матто китобининг 5 боби 17 ояти.

Айтайлик, сизнинг шаҳрингиз ёки қишлоғингизда яшайдиган бир бой одам келиб: “Нима қилсам менга абадий ҳаёт насиб қилади?” — деб савол бериб қолса, нима қилардингиз? Сиз унга Худонинг барча буюрган амрларига амал қилиб яша, деб айтармидингиз? Раббимиз Исо эса худди шу тарзда бой-бадавлат йигитга маслаҳат берган эди Матто китобининг 19 боби 16 оятидан 22 оятигача бўлган жойларида. Халқ Раббимизнинг ўлимигача Худонинг Қонунига амал қилиб яшади ва бу билан ўзининг Худога бўлган эътиқодини намойиш қилди. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бизнинг бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Азиз биродарлар, мен сизга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top