3:26

Худонинг сўзи 247

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандман. Азиз биродарлар, ҳар биримиз яхши биламизки, Муқаддас Китобда тушуниш учун қийин бўлган оятлар тез-тез учраб туради. Албатта, бунга ҳеч шубҳа йўқ. Уларни эътибордан четда қолдириб, ўзимизга яхши таниш бўлган, кўп ўқиган оятларимизга қайтиш эса биз учун осон. Аммо, Муқаддас Китоб бутунлигича Худонинг Каломи деган ҳақиқатга жиддий қарайдиган бўлсак, у ҳолда шак-шубҳасиз ўша муаммоларга дуч келамиз.

Айнан мана шу пайтда биз Муқаддас Китоб илоҳиётига муҳтожмиз, у бизга Муқаддас Китобни қандай ўқиш ва тушуниш кераклигини кўрсатади. Маълум бир муаммоли оятлар нима демоқчи? Муқаддас Китобдаги ҳикоя бизга Худонинг Каломи сифатида гапириши учун уни қандай айтиб беришимиз керак? Эски Аҳднинг сўзи менга қандай алоқаси бор? Муқаддас Китобни талқин қилиш нима дегани? Мана шунга ўхшаган саволларга жавоб беришда бизга Муқаддас Китоб илоҳиёти ёрдам беради.

Бирор-бир нарса сизга қандайдир мушкуллик туғдирадиган бўлса, бу сизни у ҳақида ўқиб, билиб олишга ундайди. Доктор сизга: “Овқатланиш одатинг ва ҳаёт тарзингни ўзгартирмасанг, юрак хуружидан ўласан” — деса, шубҳасизки, сиз юрак хуружи ҳақидаги маълумотларни ўқиб чиқиб, машқ ва парҳез қилишни бошлайсиз. Янги машина сотиб олиш ёки дунё бўйлаб саёҳат қилишга жазм қилишдан олдин керакли маълумотларни топишга ҳаракат қиласиз. Бундан ташқари, фотоаппарат, микротўлқинли печь ёки видеокамера каби қимматли ускуналарни сотиб олганингизда, одатда ундаги ишлатиш ҳақидага кўрсатмаларни синчиклаб ўқиб чиқиш кераклигини биласиз.

Сотиб олган нарсангизга катта зарар етказмаслик, ундан иложи борича яхши фойдаланиш учун сиз ўша кўрсатмаларни ўқиб чиқасиз. Баъзида Муқаддас Китобни ўқиганимизда биз бир қанча муаммоларга дуч келишимиз мумкин. Муқаддас Китобнинг бир ояти бошқа оятдаги асосий ҳақиқатларга мутлақо зид тушунча каби кўринади. Ёки ундаги бирор-бир матнни тушунишга қанча уринмайлик, қўлимиздан ҳеч вақо келмайди. Шундай пайтларда баъзилар қўл силтаб, ўзларига таниш ва ҳеч қандай муаммо туғдирмайдиган Муқаддас Китоб оятларига қайтадилар.

Лекин, Худонинг Каломи нима демоқчилигига жиддий қарайдиган масиҳийлар, албатта, осон йўлни танлаш билан қониқишмайди. Умид қиламанки, сиз Муқаддас Китобни бутунлигича яхшироқ тушуниш учун қаттиқроқ тирашадиганлар сирасига кирасиз. Энди сизда “Муқаддас Китоб илоҳиёти нима?” ва “Бунинг менга нима кераги бор?” деган саволлар туғилиши мумкин. Азиз биродарлар, ушбу саволларга эса келаси эшиттиришларимизда албатта биргаликда жавоб топишга уриниб кўрамиз. Ҳозир эса сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг янги манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Албатта ушбу сайтимизга ташриф бюринг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top