Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг доимий мухлислари. Сизлар билан яна навруз байрами арафасида учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, барчангизга тинчлик, омонлик ва руҳий ҳамда маънавий бойлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. “Систематик илохиёт” — бу сўз сизга худди теологик институт ва илоҳиёт мактабида қўлланадиган сўз каби эшитилган бўлса ажаб эмас, азиз радио тингловчи биродарлар. Бундай деб ўйлашингизда жон бор.
Шунга қарамай, бу фан масиҳийликни янада яхшироқ тушунмоқчи бўлган масиҳий учун жуда қизиқарлидир. Систематик илоҳиёт бу ном билан аталишининг сабаби шуки, бунда имон ҳақиқатлари ва таълимотлар систематик тартиб асосида сарлавҳа ва мавзуларга бўлинади. Баъзан бу фанни догматика деб аташади, чунки унда масиҳийликнинг маълум бир мазҳаби таълимотлари тартибли тузилишда тақдим этилади. Бу фаннинг мақсади, имонимизнинг бутун жабҳаларини ҳисобга олган ҳолда масиҳийлар имонини бутун бир таълимот тизими сифатида айтиб беришдир.
Биз Худо ҳақида, Исонинг ўлими ҳақида, Қутлуғ кечлик ёки жамоатдаги хизмат борасида нималарга ишонамиз? Систематик илоҳиёт “Масиҳийлик имони нима?” деган саволга жавоб бериш учун қилинган ҳаракатдир. Масиҳийликдаги баъзи мазҳаблар, яъни деноминациялар, муҳим бир тарихий даврда ўзларининг имон- эътирофлари шаҳодатини тузганлар, улар ўз ўрнида Систематик илоҳиётга асосланган. Англикан Жамоати ўзининг “Диннинг Ўттиз Тўққиз Мақоласи” га 1562 йил, Пресветерян Жамоатида “Весминистр Имон Шаҳодати” га 1644 эга. Мабодо Католик Жамоатининг расмий таълимотлари ҳақида билмоқчи бўлсангиз, унда “Трент Йиғилиши Канонлари” 1545, 1563 ва “Иккинчи Ватикан Йиғилиши” қарорларига мурожаат қилишингиз керак.
СИСТЕМАТИК ИЛОҲИЁТ — Масиҳийликнинг ҳар бир жабҳаси тўғрисида ҳозирги кунда масиҳийлар нималарга ишонишлари керак, деган саволни сўрайди. Бунинг натижаси эса: Масиҳийлик таълимоти доктринасидир. Тарихий Илоҳиёт асрлар мобайнида масиҳий жамоатда теологик фаолиятнинг услубларини тарихий ўрганишдир. Бу фан масиҳийлик тарихида асосий таълимотларнинг (доктрина) маълум бир вақтда келиб чиқишини ўрганади. У ҳақиқий Илоҳиётни ўрнатишга бўлган ҳаракатлар курашига қизиқади ҳамда бир неча марта нотўғри таълимотга кириб қолган пайтларни ўрганиб чиқади.
Қисқа қилиб айтганда, буюк масиҳий матафаккирлар ва ҳаракатлар, жамоат йиғинлари, бўлиниш ҳаракатлари ва қарама-қаршиликларнинг барчаси масиҳийлик тафаккури ва таълимотининг қисмлари бўлиб, булар Тарихий илоҳиётнинг асосий мавзуси бўлиб ҳисобланади. Бу илоҳиёт Жамоат Тарихи ҳамда Систематик илоҳиёт билан чамбарчас боғлиқдир. Азизлар, барча бўлинишлар вақт ўтиши билан турли сабабларга кўра инсонлар томонидан амалга оширилган. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилимизга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча эса барчангиз билан хайрлашиб, соғлик ва омонлик тилаб қоламиз.