3:38

Худонинг сўзи 257

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан: марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Муқаддас Каломни ўқиш биз учун оддий қизиқиш бўлиб қолмаслиги даркор. Каломни ўқиганимизда ҳақиқатдан Худони излаб, Уни айтганларини тушунишга ва ҳаётимизга қўллашга ҳаракат қилишимиз керак. Муқаддас Китоб матнига бўлган қизиқишимиз бошқа қадимий диний китобларга бўлган қизиқишимиздан бутунлай фарқ қилади.

Албатта, Муқаддас Китобни бошқа диний китоблар сирасига қўшадиганлар ҳам бор. Лекин биз, масиҳийлар ундай қила олмаймиз. Биз Муқаддас Китоб Худонинг инсониятга берилган Каломи эканлигини тан оламиз. Фақатгина ундаги умумий бирликка эга бўлган мавзулар борлиги учун эмас, балки у Худонинг Каломи сифатида бизга гапиргани учун. Каънон, яъни Муқаддас Ёзувларнинг ўлчови ҳақида гапирганимизда қуйидаги саволларга дуч келамиз: қандай қилиб ва нима учун Муқаддас Китоб ҳужжатлари бошқа барча ҳужжатлардан фарқланади?

Мана шундан Муқаддас Китобнинг ўзига хос ҳокимияти нуфузи масаласи келиб чиқади. Агар Худо уларни ҳозирги шакли, тузилишида муаллифларни илҳомлантирган бўлса, у ҳолда, ундан олдинги ҳужжатларнинг бирор бирида ҳам у эга бўлган ҳокимият мавжуд эмас. Каънон, яъни меъёр Муқаддас Китобнинг ҳозирги тузилишини тасдиқлар экан, биз олдинги ҳужжатларга эмас, балки, Муқаддас Ёзувларга эътибор беришимиз керак. Муқаддас Ёзувлар меъёрини ўрганиш баъзан Муқаддас Китоб каноникаси деб юритилади.

Бунда биз, энг аввало, матн ўша даврда қандай маънога эга бўлган, деган саволга эътибор қаратамиз. Ундан сўнг, у асл ёзувчи ва гапирувчи учун қандай маънога эга бўлган, деган саволни сўраймиз. Сўзларни ўз контекстидан келиб чиққан ҳолда тушуниш керак. Сўзларга замонавий маъно бермасдан, қадимий даврдаги ёзувчининг тили, фикрлашини тушунишга ҳаракат қилишимиз даркор. Сўзларнинг контексти ўз ичига фақатгина уларни ўраб олган тарихий воқеанигина эмас, балки, ўша пайтдаги тил, маданият ва инсонларни ҳам олади.

Сўзларнинг маъносини грамматика уларнинг тарихий контекстида текшираётганимиз учун, бу вазифа тарихий-грамматик экзегетика деб аталади. Бахтга қарши, бу савол Муқаддас Китобнинг илоҳий келиб чиқишига шубҳа билан қарайдиган Муқаддас Китоб олимларининг асосий машғулотига айланган. Бу йўналишдаги илмий текширишларнинг салбий ва номувофиқ жиҳатлари мавжудлигига қарамасдан, ўртага ташланаётган саволларнинг асосий қисми муҳим ва ўринлидир. Фаннинг бу соҳаси матн ким томонидан, қачон ва қаерда ёзилган, деган масалалар билан шуғулланади.

Муқаддас Китобнинг ҳозирги тузилиши асл тузилишми ёки у олдин мавжуд бўлган оғзаки ва ёзма манбаларни ўз ичига олганми? Агар олдинги манбаларга асосланилган бўлса, унда муаллиф қандай қилиб уни охирги кўринишга олиб келди? Мана шу саволларнинг барчаси экзегетик илоҳиётнинг Муқаддас Китобга кириш соҳасига тааллуқлидир. Азизлар, сизлар билан хайрлашиб, сайтимизнинг манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top