3:10

Ибодат қилганда Худонинг ваъдаларидан фойдаланинг

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Деярли биз қиладиган ҳамма нарсалар имон билан қилиниши керак. Аслида ҳаётимиз имонга асосланиб қурилган. Биз овқатланамиз, чунки у бизни қувватлантиришга ишонамиз. Биз хат жўнатамиз, чунки почта орқали бошқа шаҳар ва қишлоқлардаги одамларга етиб боришига ишонамиз. Биз дўстимизни кўргани борамиз, чунки у ўз сўзига содиқ қолиб, биз билан учрашишига ишонамиз.

Масиҳий ҳаётимиз ҳам имонга асосланиб қурилган. Худо бизни севишига ва муаммоларимизга ғамхўрлик қилишига ишонган ҳолда биз Унга ишонч билан ибодат қилиб, Унинг жавоб беришини кутиб қоламиз.

Лекин нима учун биз Худонинг севишига ишонамиз? Биз Худонинг севишига ишонамиз, чунки У Ўзининг Сўзида Муқаддас Китобда севишини айтган. Биз дўстимизнинг сўзларига ишонганимиздай, Унинг сўзларига ҳам ишонамиз, лекин жудаям кучли ишонамиз. Худонинг Китоби худди Унинг Ўзига ўхшаб тўла ишончли ва ишончга лойиқдир. Агар У бизни севади деб айтилган бўлса, демак У севади! Худо бизни ибодат қилишга таклиф қилганда, У шуни назарда тутади!

Ушбу дарс сиз ибодат қилаётганингизда Муқаддас Китоб сизга ёрдам беришини тушунтиради. Сиз булардан қандай фойдаланишни ўрганасиз, буни ибодатингизда қўлланг ва бу ваъдаларни фаолиятда ишлатинг. Худонинг Китобини ўзингизнинг йўлланмангиз сифатида фойдаланишингизнинг муҳимлигини тасдиқлаш.

Исо Ўзининг сўзлари ва бизнинг ибодатларимиз ўртасида бевосита боғлиқлик борлигини айтган. У буни ажойиб тарзда тасдиқлади:

Юҳанно 15:7: «Агар сиз мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар».

Бизни бу ажойиб ваъда ибодатларимизга жавоб Худонинг Сўзи бизнинг ҳаётимизда қанчалик иштирок этишига, яъни, қанчалик биз уни бажаришимизга боғлиқлигини ўргатади. Биз Муқаддас Китоб нима ҳақида гапираётганини ўйлашимиз керак ва кундалик ҳаётимизда Хушхабар таълимотини амалда бажаришга ҳаракат қилишимиз керак. Биз ибодат қилаётганимизда, ибодатга Муқаддас Китоб таълимоти бўйича амал қилишимиз ва Худога бизнинг юрагимизга гапиришига рухсат беришимиз керак.

Биз ибодат қилаётганимизда, Муқаддас Китобни ўқиётганимизда ва ўқиганимиз ҳақида фикрлаётганимизда, бу бизни Раббийга яқинроқ бўлишимизга ёрдам беради. Бу ҳолда Худо бизнинг эҳтиёжларимиз ҳақида, оила эҳтиёжлари ҳақида, жамоат ва бутун дунё ҳақида ибодатга мойил қилади.

Муқаддас Китоб бизни, ўзимизнинг ҳаётимизда Худонинг иродаси бажарилишига ва шу билан бирга Худонинг иродаси Унинг режасида бошқа одамлар учун ҳам бажарилишини ўргатади. Ибодатларимизда худбин бўлмаслигимиз керак: «Фақат менга бер» эмас, балки биз бошқа одамларнинг эҳтиёжлари ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top