2:41

Оилавий тадбиркорлик 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Азизлар, оилавий тадбиркорлик хақида гап кетар экан, унинг қоида-қонунлари ҳақида билиш жуда мухимдир. Масалан, оилавий тадбиркорликнинг иштирокчилари кимлардан ташкил топиши каби саволларга жавоб излаш жуда мухимдир. Оила бошлиғи, унинг хотини, эри, болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари болалари ва набираларининг эрлари, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин.

Фақат муомалага лаёқатли шахслар оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин. Давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин эмас.

Бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкин эмас. Юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда оилавий корхона номидан унинг бошлиғи иш кўради.

Оилавий корхона иштирокчиларидан бири унинг бошлиғи бўлиши мумкин, унга оилавий корхонанинг барча иштирокчилари бир овоздан иш муомаласида ўз номларидан иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Оилавий корхона бошлиғи вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган ёки узоқ вақт бўлмаган тақдирда, у ўз вазифасини вақтинча бажариб туриш ваколатини оилавий корхонанинг қолган иштирокчилари билан келишган ҳолда улардан бирига беришга ҳақли. Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан ташкил этилади.

Оилавий корхона, агар унинг таъсис шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, номуайян муддатга ташкил этилади. Оилавий корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиши оилавий корхонанинг юқори бошқарув органидир.

Оилавий корхона иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатларига қуйидагилар киради:

оилавий корхонанинг таъсис шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

оилавий корхона бошлиғини сайлаш;

оилавий корхона фаолиятининг турларини белгилаш;

оилавий корхонанинг устав фондини белгилаш ва унинг миқдорига ўзгартишлар киритиш;

Оилавий корхона иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатларига таъсис шартномасида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top